9 январ. Президент Ислом Каримов раислигида Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш Васийлар Фонди Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
9 январ. Оқсаройда Президент Ислом Каримов раислигида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
12 январ. Ватан ҳимоячилари куни арафасида давлат раҳбари ўз ишини яқиндагина бошлаган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ахборот технологияларини моделлаштириш ва симулация Махсус марказига ташриф буюрди.
27 январ. "Меҳр ва мурувват йили" дастури тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
19 феврал. Ўзбекистон Президентининг "2004-2008 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш дастурини тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши чиқди.
12 март. Хазарасп тумани худудида яна битта катта иншоат - Амударё орқали ўтган кўприк ишга туширилди.
Кўприкнинг очилишига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сўзга чиқди.
Ўзбекистон раҳбари мазкур иншоатнинг воҳа ҳамда умуман мамлакатни ривожлантиришдаги муҳим аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
Ҳукумат бошлиғи қурувчи ва мухандисларга, умуман кўприк қуришда иштирок этганларга миннатдорчилик билдирди.
12-19 март - Ўзбекистон делегацияси Париж шаҳрида ўтказилган анжуманларда "Ўзбекистондаги мўтадил ислом - диний бағрикенглик асоси", "Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва диний фанатизмнинг намоён бўлиш тамойиллари" мавзуларида маъруза билан иштирок этди.
23 март - Тошкент шаҳрида буюк озарбайжон шоири Низомий Ганжавий ҳайкали тантанали суратда очилди. Шу куни Озарбайжон миллий маданий марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
25 март - Вазирлар Маҳкамасининг "Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
30 март. "Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ташкил этиш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.
3 апрел. Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш жамғармаси ташкил этилди.
11 май. Оқсарой қароргоҳида умумтаълим мактаблари моддий техника баъзаси ҳолатини ўрганиш махсус комиссиясининг ҳамда мактаб таълимини ривожлантиришнинг 2004-2008 йилларга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқиш бўйича мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов олиб борди.
21 май. "2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида" Президент Фармони эълон қилинди.
27 май - Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.
21 июн. Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин - қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб қувватлашнинг қўшимча чора - тадбирлари ҳақида"ги Фармонининг ижросига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисни Президент Ислом Каримов олиб борди.
2 июл - Тошкент ислом университетида "Ўзбекистон миллий эксиклопедияси" давлат илмий нашриёти томонидан нашр этилган "Ислом" энсиклопедиясининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
7 июл. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ташкил этилди.
9 июл - Республика байналмилал маданият марказида илк бор Жаҳон халқлари куни ўтказилди. Унда Ўзбекистонда яшовчи миллат ва элатларнинг миллий маданиятлари кўргазмаси ва катта консерт дастури намойиш этилди.
13 июл. Рустам Қосимжонов шахмат бўйича Жаҳон чемпиони бўлди.
16 июл - Вазирлар Маҳкамасининг "Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
10 август. Грециядаги ХХВИИИ ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган спорцмен ва тренерлардан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси, Афинага жўнаб кетди.
Тошкент аеропортидаги кузатиш маросимида ҳукумат аъзолари, спорцменларнинг ота-оналари, тренерлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахорот воситалари вакиллари иштирок этди. Маросимни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси Р. Қурбон очди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ХХВИИИ ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчиларига йўлланган табригини Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси Х. Султанов ўқиб эшиттирди.
25 август. Оқсарой қароргоҳида Президент Ислом Каримов бошчилигида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш Васийлар Фондининг навбатдаги мажлиси бўлди.
29 август. Мустақиллик байрами арафасида Амир Темур ва Хусниддин Асомов кўчалари чораҳасида янги кўприк ишга тушурилди. Президент Ислом Каримов мазкур Янги кўприкни кўриб чиқди.
31 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган тадбирда иштирок этди. Ҳукумат бошлиғи жамоатчилик вакиллари ва журналистлар билан учрашди, ўз фикрларини билдирди.
9 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Афинада бўлиб ўтган ХХВИИИ ёзги олимпиада ўйинларида олтин, куму шва бронза медаллари соҳиби бўлган ўзбек спорцменлари, тренерлари ва уларнинг шогирдларини қабул қилди.
21 октябр "2005-2009 йилларда умумтаълим мактабларини мебел замонавий ўқув лаборатория асбоб ускуналари, компютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури тўғрисида" Вазирлар Махкамасининг қарори чиқди.
5 ноябр - Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Республика Рус миллий маданий марказининг 10 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Тантана иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг табриги ўқиб эшиттирилди.
9 ноябр. "Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқди.
10 декбар. Президент Ислом Каримов Тошкентдаги, хусусан, Эски Жува майдонида олиб борилаётган кенг маштабли янги қурилиш ва иншоатлар билан танишди.