27 январ-1 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий Бутун-жаҳон иқтисодий анжуманда иштирок этди.
15-17 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Корея Республикасқса бўлди. Ташриф чоғида Ислом Каримовга Корея Республикасининг энг олий мукофоти - "Мугунхва" катта ордени топширилди.
8-9 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабанинг 50 йиллигига бағишлаб Москвада бўлиб ўтган байрам тантаналарида иштирок этди.
26 август. Тошкентда ЮНЕСКО бош директори Федерико Маёр бош-чилигидаги расмий делегация билан Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕС-КО ишлари бўйича миллий комиссияси аъзолари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида Ўзбекистон ҳукумати билан ЮНЕСКО ўртасидаги ҳам-корлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тур-кий тилларда сўзлашадиган давлатлар раҳбарларининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида ва қирғиз эпоси "Манас"нинг 1000 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этди.
22-24 октябр. Ню-Ёрқда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 50-сессиясининг тантанали мажлиси бўлиб ўтди. Унда Пре-зидент Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси иштирок этди.
11 ноябр. Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Беназир Бхутто расмий амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон Республи-каси Президенти Ислом Каримов билан Беназир Бхутгонинг учрашуви чоғида минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмаши-нилди. Шунингдек, Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги иқтнсодий, маданий ва савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
14 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхона ва халқаро ташкилотларнинг иш шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармон чиқарди.