Таълим. Фан
28 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Тошкент Давлат университетига "Ўзбекистон Миллий университети" мақомини бериш тўғрисида" Фармон чиқарди.
14 март. "Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони таъсис этилди.
Март. Тошкентда "Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи" мавзуида республика илмий семинари бўлиб ўтди.
19 май. Ўзбекистон Республикаси Фанлар акдемиясида Республика Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш масалалари юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
5 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасида мамлакатимизга келган Япония хотин-қизлар таълими Халқаро уюшмаси делегациясининг аъзолари билан республика хотин-қизлар жамоат ташкилотлари вакилларининг учрашуви бўлди. Суҳбат чоғида фикрлар алмашинилди, томонларни қизиқтирган масалаларга жавоб қайтарилди.
29 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Умумхалқ байрами - Ўқитувчилар ва устозлар куни муносабати билан Ўзбекистон таълим ва тарбия соҳасининг алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимларини мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Сентябр. Бухорода буюк олим ва мутафаккир Абу Али ибн Сино туғилган куннинг 1020 йиллигига бағишланган Халқаро ўқиш бўлиб ўтди. Унинг қатнашчилари орасида турли мамлакатлардан, жумладан, Ҳиндистон ва Эрондан келган олимлар бор эди.
21 октяр. Фарғона вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида буюк олим ва мутафаккир Аҳмад ал-Фарғоний хотирасига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
Октяр. Самрқандда бўлиб ўтган "САСС-2000" мавзуидаги III халқаро конференсияда ҳисоб-китобларда компютер алгебрасини қўлланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Унда Америка, Англия, Франсия, Германия, Италия, Испания, Австрия, Исроил, Россиядан келган 70 олим маъруза қилди.
17 н6оябр. Самарқандда ислом фанининг машҳур даҳоси Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг 1130 йиллик юбилейи республика жамоатчилиги вакиллари, турли хорижий мамалакатлардан келган меҳмонлар иштирокида кенг миқёсда нишонланди. Тантаналарда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади. Шу куни Самарқандда мутафаккир юбилейига бағишлаб "Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасидаги аҳамияти" мавзуида конференсия бўлди.
22 ноябр. Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида миллий мустақиллик ғояларини ўрганиш ва тарғибот қилиш маркази барпо этилди.
24 ноябр. Инсон ҳуқуқлари миллий марказида Дунё болалари кунига бағишланган "Болаларнинг ҳуқуқлари ва қонун" мавзуида Халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.
5-6 декабр. Тошкентда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури: ислоҳот натижалари ва истиқболлар" мавзуида Халқаро илмий-амалий конференсия ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг 300 дан кўпроқ ва чет элларнинг 40 нафар олими, дунёнинг 19 мамлакатидан мутахассислар қатнашди.
8 декабр. Тошкентда Халқаро кураш уюшмаси ижроия қўмитасининг мажлиси бўлди.
30 декабр. Ўзбекистон Миллий энсиклопедиясининг биринчи жилди нашрдан чиқди.
Маданият ва ижтимоий ҳаёт
12 январ. Саудия Арабистонидаги машҳур "Даруссалом" нашриёти "Ўзбекистон буюк келажак сари" китобини босиб чиқарганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинди. Араб тилида босилиб чиққан китобга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли", "Ўзбекистон: бозор муносабатларига ўтишининг ўзига хос модели", шунингдек, "Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда" асарлари киритилган.
11 феврал. Президент Ислом Каримовнинг "Баркамол авлод орзуси" китоби турк тилида босилиб чиққанлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинди. Бу китобда мамлакатимизнинг буюк келажаги бунёдкорларини тарбиялаш мақсадида давлатимиз маориф тизимида изчиллик билан ўтказилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар баён этилган. Китоб мамалкатимизда ишлаб турган ўзбек-турк лицейлари Бош бошқарамси томонидан Истамбулда нашр этилди.
Мазкур китобга давлатимиз бошлиғининг мамлакатимизда ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялаш, миллий мафкурани шакллантириш, маориф тизимини тубдан ислоҳ қилиш, Кадрлар тайёрлашга доир миллий дастурни амалга ошириш тўғрисидаги мулоҳазалари тўпланган.
29 феврал. Тошкентда "Ўзбекистон -Ватаним маним!" шиори остида мамлакатимиз бастакорлари болалар учун яратган янги қўшиқларнинг кўрик-танлови бўлиб ўтди. 30 дан ортиқ бастакор ижод қилган 35 та қўшиқ ижро этилди.
2 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеясининг президенти, машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовни қабул қилди.
Қабул чоғида минтақа халқлари ўртасида дўстлик ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш, асрлар давомида қарор топган яхши қўшничилик ва қардошлик анъаналарини авайлаб-асраш тўғрисида, минтақада тинчилик ва осойишталикни таъминлашда маданият ва санъат арбобларининг роли ҳақида суҳбатлашилди.
6 март. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
24 март. ТВ-6 телеканалининг томошабинлари "Ислом Каримов. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида" илмий-оммобоп туркумининг учинчи ҳужжатли филми умуроссия премерасини кўрдилар. Мазкур телеканални фақатгина Россия ҳудудида эмас, жаҳоннинг талайгина мамлакатларида ҳам томоша қиладилар.
18 апрел. Ўзбекистон Республикаси Давлат Матбуот қўмитасининг "Ўзбекистон" нашриётида тайёрланган "Халқ ишончи - олий маъсулият" номли китоби босмадан чиққанлиги ҳақида ЎзА ахбороти эълон қилинди. Китобнинг асосий қисмини Юртбошимиз Ислом Каримовнинг иккинчи муддатга Президент лавозимига номзод сифатида сайловчилар билан учрашувларда сўзлаган нутқи, шунингдек, иккинчи чиқириқ Олий Мажлис биринчи сессиясидаги маърузаси ташкил қилади.
12 май. Тошкентда "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар давлат ва жамоат ташкилотлари, пойтахт жамоатчилигининг вакиллари иштирок этишди. Хотира ёдгорлиги ёнида ўтказилган маросимда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.
23 май. Саудия Арабистони подшолигидаги "Доруссалом" компаниялари гуруҳи Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон Буюк истиқболга интилмоқда" китобини араб тилида нашр этилгани тўғрисидаги хабар эълон қилинди. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйида китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Июл. Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги Элчихонасида "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида" туркумидаги янги филм тақдимоти маросими бўлиб ўтди. Бу филм "Иқтисодий хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг асосий тамойиллари" деб аталади.
Тақдимот маросимида Ҳиндистон Ташқи ишлар, Молия ва савдо вазирликларининг, савдо-саноат доираларининг, йирик банкларнинг вакиллари, етакчи ҳинд сиёсацҳунослари ва журналистлар қатнашдилар.
Филм тақдимоти давомида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари ва истиқболлари тўғрисида фикрлашиб олинди.
25 август. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Иқтидорли ёшлар учун "Ниҳол" мукофотини таъсис этиш ҳақида" Қарор қабул қилди.
25 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбек миллий маданиятини ривожлантиришга буюк ҳисса қўшган адабиёт ва санъат усталарини мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.
Август. Бухорода Немис маданияти кунлари ўтказилди.
15 сентябр. "Мустақиллик меъмори - экран қаҳрамони" мавзуида Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китоби асосида яратилган филмнинг учинчи ва тўртинчи қисмлари тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот Ўзбекистон Бадиий академиясининг Санъацҳунослик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтди. Томошобинлар китоб асосида режиссёрлар В.Ишоқов билан Ш.Қурбонбоев яратган филмларни мароқ билан томоша қилдилар.
17-18 сентябр. "Дунё динлари: жаҳон маданияти йўлида" конгресси қатнашчилари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар қилдилар. Ташриф доирасида Бухорода ЮНЕСКОнинг "Сўфизм ва халқаро мулоқот" мавзуидаги Халқаро симпозиуми ўтказилди.
19 сентябр. Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон маънавий тикланиш йўлида" китоби араб тилида нашр этилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинди.
26 сентябр. "Дунё динлари: жаҳон маданияти йўлида" мавзуида ЮНЕСКО томонидан 14-16 сентябр кунлари Тошкентда ўтказилган Халқаро конгресс қабул этган Деклорация матбуотда чиқди. Конгресс қатнашчилари динлараро мулоқот ва ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида ўзлари ишлаб чиққан тавсияларни диний раҳбарлар, ЮНЕСКО ва халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола қилдилар.
1 октябр. Пойтахтдаги "Боғи Эрам"да Республика Миллий ва маданий маркази томонидан биринчи марта "Нон куни" ўтказилди. Бу ерда Ўзбекистонда турли миллат вакиллари тайёрлаган нонлардан намойиш этилди, нонга бағишланган савол-жавоб ўтказилди, халқ ижрочилари ўз санъатларини намойиш қилдилар.
25 октябр. Тошкентда "Офарин" фондининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Октябр. Ўзбекистоннинг босма маҳсулотлар бозори Ибн Сино Халқаро фонди нашрининг "Ибн Сино" янги илмий-оммабоп журнали пайдо бўлди.
9 ноябр. Республика Марказий банкида "Миллий мустақиллик ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" рисола тақдимоти бўлиб ўтди. Унга Президент Ислом Каримов сўз боши ёзган.
16 ноябр. Марғилонда буюк мутафаккир, Ислом фикҳининг асосчиларидан бири, шайхулислом Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллигига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Тантаналарда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан келган уламолар, олимлар, кўпгина давлатларнинг мамлакатимиздаги элчилари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари, давлат арбоблари иштирок этдилар. Меҳмонлар Риштон шаҳрига бордилар. Ислом дунёси қонунларининг энг мукаммал тўплами бўлган "Ҳидоя" асари муаллифининг рамзий ҳоки шу ерга дафн этилган. Қадимий Марғилонда "Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти ривожидаги роли" мавзуида Халқаро илмий-амалий конференсия ўтказилди. Шаҳар марказида буюк ҳазрат хотирасига ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси тантанали равишда очилди.
23 ноябр. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйида Ислом Каримовнинг Бирлашган Араб Амирликларида араб тилида нашр этилган "Ўзбекистон - маънавий юксалиш йўлида" китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимида Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, дипломатик корпус ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
23-24 ноябр. Тошкентда, Темурийлар тарихи Давлат музейининг мажлислар залида "Камолиддин Беҳзод ва шарқ миниатюра санъати" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида эса миниатюра санъати асарлари кўргазмаси уюштирилди.
Ноябр. Ҳиндистондаги Жавоҳарлал Неру номли етакчи университетда Ўзбекистонга бағишланган кеча бўлиб ўтди. Кечани Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ташкил қилди.
Ноябр. Ўзбекистон Бадиий академияси буюк алломалари - исломшунос олим Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига ва ислом ҳуқуқининг даҳоси Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллигига бағишланган кўргазма уюштирилди.
Ноябр. ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитасининг Австралияда бўлиб ўтган мажлисида дунёдаги 61 та нодир сиёсий ёдгорликлари билан бир қаторда Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳри Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.
27 декабр. Ўзбекистон диёрида эзгулик ва раҳм-шафқат байрами Ийди Рамазон --Рўза ҳайит нишонланди.
Декабр. Тошкентда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида иқтидорли ёшлар кўргазмаси бўлди, унга Ўзбекистоннинг турли ўқув юртларида таълим олаётган 130 дан кўпроқ йигит ва қизнинг асарлари қўйилди.
Соғлиқни сақлаш. Спорт.
Феврал. Тошкентда "Ўзбекистон: ХХI аср бўсағасида экологик хавфсизлик" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди.
11-14 апрел. Тошкентда олтинчи "Соғлиқни сақлаш - 2000" Халқаро тиббий кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Германия, Буюк Британия, Исроил, Италия, Швейцария, Росссия, Финляндия ва бошқа кўпгина мамлакат-ларнинг 50 дан зиёд фирма ва компаниялари қатнашди.
15 апрел. Шаҳрисабзда Ўзбекистон Президентининг Соҳибқирон Амир Темур хотирасига бағишланган соврини учун миллий кураш бўйича учинчи Халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу галги турнирга дунёнинг салкам йигирма мамлакатидан спортчилар ва меҳмонлар келишди. қашқадарёлик полвон Баҳром Авазов турнир ғолиби бўлди.
2 август. Тошкентда "Она ҳақида, гўдак ҳақида" мавзуида Республика илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди.
11 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АТП ижрочи директори Тур Марк Майлзни қабул қилди.
Бўлиб ўтган еуҳбатда мазкур халқаро спорт ташкилоти билан ҳамкор-ликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
11-17 сентябр. Тошкентда теннис бўйича Ўзбекистон Президенти Кубоги учун еттинчи турнир бўлиб ўтди. Унда 20 дан зиёд мамлакат спорт-чилари қатнашди. Турнирнинг очилиш маросими тантаналарида Президент Ислом Каримов ииггирок этди.
Президент Кубоги россиялик спортчи Марат Сафинга насиб этди. Президент Ислом Каримов бош совринни унга топширди. Иккинчи ўринни эгаллаган италиялик Девид Сангинетти ҳам соврин олди.
12 сентябр. Тошкентдаги "Жар" спорт мажмуасида "Ёшлар терроризмга қарши" шиори остида биринчи ҳарбий санъат фестивали бўлиб ўтди. Спортчилар кикбоксинг, кураш, карате, таеквандо, луай-тай, тайбоксинг ҳамда ҳарбий санъатнинг бошқа турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
4 октябр. Сиднейдаги Олимпия ўйинларида битта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритган олимпиадачиларимизнинг ғала-баси муносабати билан Оқсарой қароргоҳида ўтказилган қабул маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов уларни самимий табриклади.
8 декабр. Жаҳон бокс ташкилотининг Лас-Вегасда бўлиб ўтган 13-Конвенсиясида Ўзбекистон профессионал бокс Федерацияси бир овоздан мазкур жаҳон бокс ташкилотининг (WВО) тенгҳуқуқли аъзоси этиб сайланганлиги тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинди.