ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 2001 йил


4 январ. Маънавият ва маърифат соҳасида 1998-2000 йилларда нашр этилган энг яхши монография, дарслик, ўқув қўлланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси томонидан ўтган йилнинг март ойида эълон қилинган биринчи Республика танлов якунлари эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясидан А.Бегматовнинг "Маънавият фалсафаси ёхуд Ислом Каримов асарларида янги фалсафий тизимнинг яратилиши" асари биринчи ўринни олди.

15 январ. Оқсарой қароргоҳада бўлган учрашувда М.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг ректори Виктор Садовничий давлатимиз бошлиғига тантанали вазиятда фахрий профессор дипломини топширди. Ислом Каримов Ўзбекистон-Россия муносабатларини, фан, маориф ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган жуда катта ҳиссаси учун мазкур унвонга сазовор бўлди. 

Ислом Каримов ўз меҳнатига берилган юксак баҳо ва кўрсатилган ҳурмат учун москвалик олимларга миннатдорчилик изҳор этди. 

Январ. М.Ломоносов номидаги Москва Давлат университети делегацияси Ўзбекистонда меҳмон бўлди. Меҳмонлар республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлдилар, бу ерда вазирлик билан Москва Давлат университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Шартнома имзоланди. 

10 апрел - Президент Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Америка Олий ислом кенгаши раиси шайх Муҳаммад Ҳишом Қаббоний ҳамда нақшбандия тариқати раҳнамоси шайх Муҳаммад Нозим Одил Ҳаққонийни қабул қилди. 

25 апрел. Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилган кун. 

12 июн "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" Вазирлар Махкамасининг қарори қабул қилинди. 

28 сентябр. Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши синовдан ўтказилди. 

3 ноябр. Урганчда "Авесто" китобининг 2700 йиллигини нишонлаш муносабати қурилган ёдгорлик мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади. Дарҳақиқат, минг йиллар давомида у кишилар ҳаётида ўзига хос йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилди. У ёвуз кучлар, шавқацизлик, жаҳолатга қарши курашда олийжаноблик, эзгулик, яратувчанлик ва билимга даъват этди. Бу китоб инсоният тарихида буюк аҳамиятга қадимий ёзма ёдгорликлар сафида туради. Агар унга ахлоқий-фалсафий қарашлар, давлатчилик асослари, инсоннинг жамиятдаги ўрни ҳақидаги фикрлар нуқтаи назаридан қаралса, "Авесто" шундай китобки, унга бирор-бир асар тенг кела олмайди. 

Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, бу ноёб китоб биз истиқомат қилаётган бу қадимий ўлкада, бу заминда буюк давлат, буюк маданият, буюк маънавият мавжуд бўлагнидан гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдир. 

25-26 ноябр - Рус Православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё Епархиясининг 130 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ва илмий анжуман ўтказилди. 

7 декабр - Вазирлар Маҳкамасининг "Муборак ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги 467-сон қарори қабул қилинди.