ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 2010 йил


18 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Игор Шуваловни қабул қилди.

10-12 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. Президентлар мулоқоти ва икки давлат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараси чоғида асосий эътибор савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига қаратилди. Музокаралар якунида сармоявий ҳамкорлик, муқобил энергия манбалари ва энергия тежаш технологияларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳамда Устюрт газ-кимё мажмуини қуриш ва конни ўзлаштириш лойиҳаси каби бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

19 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрукни қабул қилди.

4 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Борибай Жексембин, Меҳмет Сертач Сунмезай ва Чон Де Ван ишонч ёрлиқларини топширди.

16-17 март. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Музокаралар якунида ҳукуматлараро битимлар ва ҳамкорлик дастурлари имзоланди.

31 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг ўринбосари Сергей Ивановни қабул қилди.

5 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди. Учрашуви якунида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Котибиятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди.

6 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Девид Петреусни қабул қилди.

19-20 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Президент Дмитрий Медведевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг таъсирини юмшатиш ва оқибатларини бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

23 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби М.Имоналиев ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Ж.Жуманбековни қабул қилди.

23 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Мен Сзянчжуни қабул қилди.

3 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси молия вазири Се Сюйженни қабул қилди.

3 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Наото Канни қабул қилди.

4 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ) Бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди.

4 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Корея Республикаси стратегия ва молия вазири Чжин Хён Юнни қабул қилди.

14 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Уммон Султонлиги ташқи ишлар бўйича давлат вазири Юсуф бин Алавий бин Абдуллани қабул қилди.

21 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Сзечини қабул қилди.

22 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг иштирокчиларини қабул қилди.

7 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси Президентининг Қирғизистон Республикаси билан муносабатларни ривожлантириш бўйича махсус вакили Владимир Рушайлони қабул қилди.

9 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао 9 июн куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Ислом Каримов ва Ху Сзинтаонинг учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

10 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда бўладиган саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Мўғулистон президентлари билан учрашди.

11 июн. ШҲТ саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан бирга кузатувчи мақомидаги мамлакатлар делегациялари раҳбарлари, саммит меҳмонлари ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

11 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент Саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Президенти, ва Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашди.

16 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон раҳбари кейинги кунларда Қирғизистон Республикаси жанубида юзага келган зўравонликлар ҳақидаги аниқ маълумотлар, рақамлар ва далилларни батафсил баён этди.

17 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Қирғизистон жанубида юз берган фожиали воқеалар муҳокама қилинди.

18 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Суҳбат асносида Президентимиз сўнгги кунларда Қирғизистон жанубида юз берган воқеаларга ҳам тўхталиб ўтди.

6 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Индонезия Республикаси, Миср Араб Республикаси ва Франсия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Моҳамад Асрухин, Муҳаммад Абдулқодир ал-Ҳашшоб, Франсуа Готе ишонч ёрлиқларини топширди.

15 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Германия Федератив Республикаси вице-канслери, ташқи ишлар вазири Гидо Вестервеллени қабул қилди.

17 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Жеймс Стайнбергни қабул қилди.

8 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Япония ташқи ишлар вазири Кацуя Окадани қабул қилди.

19 сентабр. Ню-Ёркка йўл олган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Буюк Британия пойтахти Лондонда тўхтаб ўтди.

20 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича олий даражадаги ялпи мажлисида иштирок этдиб, нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида Марказий Осиёдаги долзарб муаммолар ҳамда Ўзбекистон миллий тараққиёт масалаларига алоҳида эцономист эътибор қаратди.

20 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

21 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош қароргоҳида Германия Федератив Республикаси Федерал Канслери Ангела Меркел билан учрашди.

21 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош қароргоҳида Белгия Бош вазири Ив Летерм билан учрашди.

21 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош қароргоҳида Венгрия Республикаси Президенти Пал Шмит билан учрашди

27 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Озарбойжон Республикаси Президентини Илҳом Алиевни қабул қилди. Президентлар ўзаро муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, шунингдек, томонларни қизиқтирган кўплаб бошқа масалаларни муҳокама қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Озарбойжон Республикаси Президентининг Қўшма декларацияси ҳамда турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди.

7 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош котиби Талеб Рифаини қабул қилди.

19-20 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Президентлар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Музокаралар якунида Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон қўшма баёнотига имзо чекдилар. Мамлакатларимиз ҳукуматлари ўртасида маданий-гуманитар соҳада 2011-2013 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Президентлар Ўзбекистон ва Туркманистон халқларининг дўстлик фестивали бошланган Туркманистоннинг Тошҳовуз шаҳрига бордилар.

26 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Қатар Давлати Бош вазирининг ўринбосари, энергетика ва саноат вазири Абдулла бин Ҳамад ал-Атияни қабул қилди.

2 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Эстония Республикаси Бош вазири Андрус Ансипни қабул қилди.

15 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европа Иттифоқининг тараққиёт бўйича комиссари Андрис Пиебалгс раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

23-24 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қатар Давлати Амири шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Ўзбекистон ва Қатар раҳбарларининг музокарасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, жумладан, транспорт коммуникациялари соҳасидаги, шунингдек, гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

2 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қабул қилди.

10 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Москва шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Музокараларда ОДКБ доирасида хавфсизликни мустаҳкамлаш, халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчилик каби таҳдидларни бартараф этиш, коллектив хавфсизлик тизимини шакллантириш борасида ҳамкорликни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар жорий йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида юз берган воқеалар юзасидан фикр алмашдилар.