ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 1992 йил


10 январ. Тошкентда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ва Молия институтининг 60 йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлиб ўтди.

21 январ. Тошкентда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг таъсис конференсияси бўлиб ўтди.

23 январ. Тошкентда Туркия маданий маркази очилди.

24 январ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика байналмилал маданий маркази тўғрисида"ги Қарори баёни эълон қилинди.

5 феврал. Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди.

9 феврал. Тошкентда Франсия маданияти ҳафталигининг очилиш маросими бўлди.

26 феврал. Тошкентда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг навбатдан ташқари V қурултойи бўлиб ўтди.

28 феврал. Тошкентда болалик ва оналикни муҳофаза қилиш муаммолари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

10 март. Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академияси таркибида Ўғитлар институти барпо этилди.

27 март. Тошкентда Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларининг "Наврўз-92" Халқаро театр фестивали тантанали равишда очилди.

27 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Рўза ҳайити" кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида" Фармон чиқарди. Ушбу Фармонга кўра шу йилнинг 4 апрели - Рўза ҳайити (ийд-ал-фитр) диний байрам куни, шунингдек, кейинги йилларда Рўза ҳайитининг биринчи куни дам олиш куни деб эълон қилинди.

16 апрел. Тошкентда Ўзбекистон рассомларининг XIV съезди очилди.

28 апрел. Тошкентда Ўзбекистон театр арбобларининг иккинчи съезди бўлиб ўтди.

28 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Бозор муносабатларига ўтиш шароитида республика оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан ҳимоя қилишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" Фармон чиқарди.

4 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Фан ва техника соҳасида Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.

7 май. Тошкентдаги Киночилар уйида мустақил Ўзбекистон биринчи почта маркасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Почта маркасида ўзбек шоираси Моҳларойим - Нодира акс эттирилган. Унинг муаллифи мусаввир Ш.Ҳасановадир.

23 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Наврўз" хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.

29 май. Тошкентда Ўзбекистон ижодкор арбоблар жамғармасининг биринчи таъсис конференсияси бўлиб ўтди.

11-14 май. Тошкентда "Ўрта Осиё ва жаҳон сивилизацияси" Халқаро конференсияси бўлиб ўтди.

12-23 май. Бухорода "Абдурауф Фитрат ҳаёти ва фаолияти" мавзуида илмий конференсия бўлиб ўтди.

28 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон қизил Яримой жамияти тўғрисида" Фармон чиқарди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қизил Ярим ой жамиятининг ўрнак кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ва фаолларини мукофотлаш тўғрисида" Фармони қабул қилинди.

8 июн. Тошкентда ҳуқуқшуносларнинг Халқаро семинари очилди.

9 июн. Тошкентда "Билим" жамиятининг навбатдан ташқари XI съезди бўлиб ўтди. С‘езд республика "Билим" жамиятини Ўзбекистон зиёлиларининг илмий-маърифий ассоциациясига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

24 июн. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг органи - "Ватанпарвар" газетасининг биринчи сони босмадан чиқди.

5 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Манила шаҳрида (Филиппин) бўлиб ўтган олимпиадада юқори спорт нати-жаларига эришганлиги, шахматни ривожлантиришдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикасининг шахмат бўйича терма жамоаси аъзоларини мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.

Июл. Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академияси таркибида Генетика институти ташкил этилди.

7 август. Тошкентда Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг бир йиллиги муносабати билан спортчиларни тақдирлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.

31 август. Тошкентдаги "Нодирабегим" кинотеатрида режиссёр Даврон Салимовнинг "Истиқлол" филми намойиш этилди.

Август. Шаҳрисазбда Амир Темур хотирасига бағишланган ўзбек миллий кураши (бухороча қоида) бўйича биринчи Халқаро мусобақалар бўлиб ўтди, Мусобакаларда Ўзбекистон, Россия, Грузия, Туркманистон, Тожикис-тон, қирғизистон ва МДҳ нинг бошқа мамлакатларидан келган 400 дан ортиқ кураш усталари иштирок этди. Шаҳрисабзлик Абдуқодир Пирматов мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди.

1 сентябр. Тошкентда Ўзбекистонда биринчи марта техника авиация лицейи очилди.

10 октябр. Тошкентда Ўзбекистон "Рус тили ва адабиёти" ассоциациясининг таъсис конференсияси бўлиб ўтди.

15 октябр. Тошкентда юқори молекуляр бирикмалар кимёси бўйича "Ўзбекистон Макро-92" мавзуида Халқаро конференсия ўз ишини бошлади.

Октябр. Тошкентда Ўзбекистонда биринчи шарқ тиллари лицейи очилди.

8-15 октябр. Тошкентда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг ХИ Халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фестивал қатнашчиларига табрик билан мурожаат қилди.

3 ноябр. Тошкентда ёш ватандошлар фестивали очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фестивал иштирокчиларига табрик йўллади.

3 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори эълон қилинди.

Ноябр. Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар ташкилотига қабул қилинди.

25-26 ноябр. Тошкентда Ўзбекистон урологларининг биринчи съезди бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов съезд иштирокчиларига табрик йўллади.

26 декабр" Тошкентда болалар мия фалажини бошидан кечирган но-гиронлар учун Республикада биринчи "Умид" тиббий-даволаш маркази очилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинди.

Декабр. Самарқанд вилоятидаги Оқтош шаҳрида Ўзбекистонда машҳур бахши Ислом шоир Назар ўғлининг уй-музейи очилди.

Декабр. Малайзияда Ўзбек киноси ҳафталиги бўлиб ўтди.