3 январь. Ўзбекистон Республикасининг "Ўқитувчилар ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонун эълон қилинди. Бу кун Қонун билан 1 октябрь деб белгиланди ва байрам (дам олиш) куни ҳисобланади. |
4 май. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис VIII сессиясида қабул қилинган "Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди.
22 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони таъсис этиш тўрисида" Фармон чиқарди.
9 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти оиланинг жамиятни ривожлантиришдаги ролини ошириш, унинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш, 1998 йилди ҳар бир оиланинг фаровонлигини яхшилаш, миллий ва сиёсий онгни янада ривожлантириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш бўйича аниқ давлат дастурини ишлаб чиқиш мақсадида республика комиссиясини тузиш юзасидан Фармойиш чиқарди.