ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 2015 йил


18 февраль. Президент Ислом Каримов «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

24 февраль. Президент Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

– Болалар спортини ривожлантириш, шу орқали уларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қаратилган бу тизимнинг йўлга қуйилгани ҳар жиҳатдан тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди, – деди Президентимиз.

Мажлисда спорт иншоотлари ва сузиш ҳавзаларини қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари атрофлича таҳлил этилди. Спорт мажмуаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, болаларни, айниқса, қизларни спортга янада кенгроқ жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари Жамғарма фаолиятини замон талаблари асосида янада ривож­лантириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, замон ўзгаргани сари талаб ҳам, рақобат ҳам ўзгариб бораверади. Шу боис, спортни ривожлантириш борасидаги ишларимизга танқидий кўз билан қарашимиз, за­мон билан ҳамқадам бўлмоғимиз зарур, - деди Юртбошимиз.

Мажлисда профессионал спортчиларни тайёрлаш ва халқаро мусобақаларда улар иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда 2015 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўриб чиқилди. Спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларни зарур анжом ва ускуналар би­лан таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

6 март. Президент Ислом Каримов Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги йўллади.

14 апрель. Президент Ислом Каримов «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

26 июнь. Президент Ислом Каримов касб байрами муносабати билан республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.

26 август. Президент Ислом Каримов «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

4 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қушимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуннини тасдиқлади.