ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 1991 йил


29 октябрь Москвада Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияси билан Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси расмий делегацияси ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Коммюнике, шунингдек, РСФСР билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1992 йилги савдо-иқтисодий ҳамкорлик принсиплари тўғрисидаги Битим имзоланди.

6 ноябрь. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси билан Беларус Республикаси ўртасидаги давлатлараро муносабатлар асослари тўғрисидаги Шартнома имзоланди, Шартномани Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ва Беларус Республикаси Олий Кенгашининг раиси С.С. Шушкевич имзоладилар. Шунингдек, шу куни икки Республика ўртасида савдо-иқгисодий алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим ҳам имзоланди.

12-13 декабрь. Ашгабадда Ўрта Осиё республикаларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

14 декабрь. 1991 йилнинг 13 декабрида Ашгабадда бўлиб ўтган учрашувда имзоланган Ўзбекистон Республикаси, қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси раҳбарлари ўртасида Тежен - Серахс темир йўли қурилиши соҳасидаги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим эълон қилинди.