12 январь. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис XIII сессиясида қабул қилинган "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди ва кучга киритилди.
17 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида рўй берган фожиали воқеалар муносабати билан, "1999 йил 18 феврални мотам куни деб эълон қилиш тўғрисида" Фармон чиқарди. Ўша фожеали воқеалар натижасида 13 киши ҳалок бўлганди.
2 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "9 майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
14-15 апрель. Тошкентда биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ХIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий, маънавий, бошқа жиҳатларини янада эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза қилди.
13 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мустамлакачилик даврида миллий мустақиллик ва тараққиётга интилгани учун ноҳақ ҳукм қилинган, таъқиб этилган ва жабрланган ватандошлар номини аниқлаш, уларнинг таржимаи ҳоли ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш учун жамоатчилик комиссиясини ташкил этиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисидаги Фармойиши эълон қилинди.
10 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этишга доир таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.
22 июль. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ватан ва халқ озодлиги учун жонларини фидо қилган ватанпарварлар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
19-20 август. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ХV сессияси бўлиб ўтди.
11 октябрь. Ўзбекистон "Ватан тараққиёти" партиясининг V съезди бўлиб ўтди. Унда партия Марказий сиёсий кенгашининг ҳисоботи ва сайловолди дастури муҳокама қилинди. Партия Марказий сиёсий кенгашининг раиси А.Турсунов юқоридаги масалалар юзасидан маъруза қилди. Партиянинг сайловолди дастури маъқулланди.
Съезд делегатлари Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қилиб кўрсатдилар. Шунингдек, мазкур партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатларига кўрсатилган номзодлар рўйхати тасдиқланди.
Съездда партия дастури ва низомига айрим ўзгартиришлар киритилди, Марказий сиёсий кенгаш ва тафтиш комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди.
11 октябрь. "Адолат" социал-демократик партиясининг II съезди бўлиб ўтди. Унда партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди.
Делегатлар Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қилиб кўрсатдилар. Шунингдек, мазкур партиядан республика Олий Мажлиси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхати тасдиқланди.
Съездда партия сиёсий кенгашининг биринчи котиби Т.Даминовнинг "Адолат" СДП сиёсий кенгаши фаолияти ва партиянинг сайловолди дастури ҳақидаги ҳисобати тангланди. Партия Сиёсий кенгаши ва тафтиш комиссиясининг аъзолари ҳам сайланди.
12 октябрь. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг II съезди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди. Делегатлар Ислом Каримовни Президентликка номзод қилиб кўрсатдилар. Шунингдек, Олий Мажлис депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхати ҳам тасдиқланди.
Съездда партия раиси И.Ғафуровнинг "Миллий тикланиш" демократик партиясидаги сайлов жараёни ҳақидаги маърузаси тингланди, партиянинг сайловолди дастури маъқулланди. Марказий кенгашнинг янги таркиби, партия эмблемаси тасдиқланди. Партия дастурининг янги таҳрири тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
25 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Абдулҳафиз Мараҳимович Жалоловни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қилиб рўйхатга олиш ҳақида 1999 йил 24 ноябрда қабул қилинган қарори эълон қилинди.
25 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг "Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қилиб рўйхатга олиш тўғрисида"ги Қарори эълон қилинди.