ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 2008 йил


16 январь. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлислар залига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи олиб кирилади.

Парламент палаталари раҳбарларининг топшириғига биноан қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов очди. У 2007 йил 23 декабр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлигини қайд этди. Марказий сайлов комиссияси раиси залда ҳозир бўлганлар ва сайловчилар номидан Ислом Каримовни юксак ва масъулиятли лавозим - Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлангани билан қизғин табриклади ва Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди.

8 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

21 март. Президент Ислом Каримов наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги қатнашди.

9 май. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган ушбу умумхалқ байрами мамлакатимизда кенг нишонланди.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президентимиз иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган минглаб юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

18 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилди ҳамда 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов олиб борди.

31 август. Қатағон қурбонлари куни муносабати билан эрта тонгида пойтахтимиздаги “Шаҳидлар хотирасиъ" хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган марҳумларни ёд этиш маросими ўтказилди. Анъанага кўра ош тортилди. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

31 август. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Истиқлолимизнинг 17 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

10 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекинда бўлиб ўтган ХХИХ ёзги Олимпиада ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган спортчиларимизни, уларнинг устоз ва мураббийларини қабул қилди.

Истиқлолимизнинг 17 йиллиги нишонланиши арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пекин шаҳрида бўлиб ўтган ХХИХ ёзги Олимпиада ўйинларида юксак натижаларни қўлга киритган спортчилар ва мураббийларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаъги фармони эълон қилинди. Фармонга мувофиқ, Пекин Олимпиадасида олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиби бўлган спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-еътибори ва нуфузини оширишга, мамлакатимизда истеъдодли ёш спортчиларни тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Ислом Каримов уларга ана шу юксак мукофотларни топширди.

5 декабрь. Оқсарой қароргоҳида Ватанимизнинг юксак мукофотларини тантанали равишда топшириш маросими бўлди.

- Аввало, мана шу муҳташам залда тўпланиб турган сиз, азизларни Конституция куни билан табриклашдан, сизларга ўзимнинг самимий ҳурматимни билдиришдан хурсанд эканимни изҳор этмоқчиман, - деди Президент Ислом Каримов. - Бугун биз Ватанимизнинг равнақ топиши, орзу-умидларимизни амалга ошириш, эл-юртимизни янада обод, ҳаётимизни фаровон қилиш йўлида ўзининг жонкуяр меҳнати ва фидоийлиги билан халқимизнинг ҳурмат-еътиборига сазовор бўлган сиз, азизларга давлатимизнинг муносиб мукофот ва унвонларини топшириш муносабати билан мана шу ҳашаматли залда тўпландик.