ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 1996 йил


4 январь. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис сессиясида қабул қилинган "Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантирилиши тўғрисида"ги Қонун эълон қилинди.  

13 февраль. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Адабиёт, санъат ва архитектура соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" Қарор қабул қилди.


4 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармон чиқарди.  

4 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.  

19 апрель. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар жамғармасининг таъсис конференсияси бўлиб ўтди.  

26 апрель. Ўзбекистон Республикасининг "Амир Темур" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.  

28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Самарқанд шаҳрини "Амир Темур" ордени билан мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.  

28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Шаҳрисабз шаҳрини "Амир Темур" ордени билан мукофотлаш тўғрисида" Фармон чиқарди.

29 август. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни "Мустақиллик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди.  

1 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Амир Темурнинг 600 йиллигини нишонлаш муносабати билан икки турдаги юбилей тангаларини чиқарди.  

31 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.  

4 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси тўғрисида" Фармон чиқарди.