ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 1997 йил


13 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мам-лакатимизга расмий ташриф билан келган НАТО Бош котиби Хавер Солануни қабул қилди. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан НАТО ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқ масалалар, хусусан, "Тинчлик йўлидаги шериклик" дастури асосида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


16 апрел. Ўзбекистон Республикаси Осиё-Тинч океани минтақасида ногиронларнинг ижтимоий ҳаётда тўлақонли ва тенгҳуқуқли иштироки тўғрисидаги БМТ Декларациясига қўшилди. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигида ушбу Декларацияни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

13-14 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ашгабадга борди. У ерда Президент Иқгисодий ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)га аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг навбатдан ташқари учрашувида иштирок этди.

15 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Осиё Олимпня кенгаши (ООК) президенти Шайх Аҳмад ас-Сабоҳ бошчилигидаги шу ташкилот делегациясини қабул қилди. Учрашув якунида Шайх Аҳмад ас-Сабоҳ олимпия ҳаракати ва миллий спортни ривожлантиришдаги катта хизматлари учун Президент Ислом Каримов ООКнинг Олтин медали билан мукофотланганлигини айтди. У Ўзбекистон Президентига мукофотни топширди.

28 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ЕХҳТ раиси, Дания қироллиганинг ташқи ишлар вазири Нилс Хелвег Петер-сенни қабул қидди. Суҳбат жараёнида Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни, Ўзбекистон билан Дания ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашувлар бўлди.

15 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош котибининг ўринбосари Владимир Петровскийни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан БМТ ўртасида ҳар томонлама ҳамкор-ликни янада кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

17-18 сентябр. Италия Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Рома-Проди расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф жараёнида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан Романо Проди дўстлик ва бирдамлик Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартнома, икки Республика ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим, шу-нингдек, Тошкент вилояти ҳокимияти ва Италиянинг "Фата-групп" компанияси ўртасида Тошкент вилоятида автосаноат комплексини ривожлантириш дастурини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан Италиянинг "Стет телеком интернейшнл" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан Италиянинг "Коммерчиале Италяно" банки ўртасида ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандумлар имзолақси.

9 декабр. Ню-Ёркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 52-сессияси мажлисида унинг иштирокчилари "Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш" тўғрисидаги резолюцияни қабул қилдилар. Бундай ҳудуд яратиш ташаббусини биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1997 йил февралида БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида олға сурган эди.