24 февраль. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси иш бошлади.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.
16 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни мамлакат Президенти, Миллий хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов бошқарди.
Йиғилишда Марказий Осиё минтақаси ва унинг атрофидаги вазият тўғрисида фикр алмашинди, мамлакат хавфсизлигига, жумладан, ахборот соҳасидаги замонавий таҳдид ва хавфларга қарши курашга оид чора- тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиши билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
9 май. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган ушбу умумхалқ байрами мамлакатимизда кенг нишонланди.
Мустақилллик йилларида бу кун том маънода инсон хотираси ва қадрига нисбатан адолатни тиклаган, асл ҳақиқатни ўзида мужассам этган муҳим тарихий санага айланди.
14 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизли кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди
Мажлисни мамлакатимиз Президенти, Миллий хавфсизлик кенгаши раиси Ислом Каримов бошқарди.
Мажлисда минтақада ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашга, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи замонавий хавф-хатарларга қарши самарали курашишга оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.