10 январь. СССР халқ депутати Ислом Каримов КПСС Марказий Комитети пленуми қатнашчиларидан бир гуруҳи таркибида Литва ССРнинг пойтахти Вильнюсга келди. Бу ерда вужудга келган муаммоларни бартараф этишга бағишланган йиғилишда иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Мажлисда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов нутқ сўзлади.
20 март. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов Америка Қўшма Штатларининг Совет Иттифоқидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Ф.Мэтлокни қабул қилди.
17 апрель. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Индонезия Республикасининг кооперация ишлари министри Б. Арифин бошчилигидаги ҳукумат делегацияси аъзоларини қабул қилди.
12 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон ССР Ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар давлат комитетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
15 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Қозоғистон ССР Президенти Нурсултон Назарбоевни қабул қилди. Унда икки республика ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор масалалар кўриб чиқилди.
20 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Самарканд область Нурота районидаги қоракўлчиликка ихтисослашган «Қизилча» давлат наслчилик заводининг директори Мирзан Нурбоевга «СССРда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» нишонини топширди.
21 июнь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ССР делегацияси Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари раҳбарларининг учрашувида қатнашиш учун Олмаота шаҳрига жўнаб кетди.
23 июнь. Олмаотада Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон раҳбарларининг қўшма баёноти имзоланди. Бу ҳужжатни Ўзбекистон номидан Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов имзолади.
25 июль. Ўзбекистон ССР Президента Ислом Каримов Ҳиндистон Республикасининг Бош министри Вишванатх Пратап Сингхни қабул қилди.
27 сентябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов ГФР Бундестаги аъзоси, Иқтисодий алоқалар комиссиясининг раиси X. Шварц ва Чет мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш уюшмасининг раҳбари Б. Бишоп (АҚШ) билан учрашди.
20 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикасининг СССРдаги элчиси Гон Ро Мянни қабул қилди.
23 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ўзбекистонга ташриф буюрган Вьетнам Социалистик Республикасининг СССРдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нгуен Мань Камни қабул қилди.
23 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикасининг Тошкентдаги Бош консули А.К.Мукержини ушбу лавозимда фаолият бошлаши муносабати билан қабул қилди.
Шу куни Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Мўғулистон Халқ Республикасининг Тошкентдаги Бош консули Б.Будани ҳам қабул қилди.
27 октябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Тошкентда ўтказилаётган совет-афғон учрашувида қатнашаётган Афғонистан, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари аъзоларини қабул қилди.
1 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Вьетнам Социалистик Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Чан Дик Лионг бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.
11 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов америкалик таниқли иқтисодчилар — АҚШ Сенати бюджет комитети аппаратининг директори Д.Хилли ва шу комитет аппарати директорининг ўринбосари Д.Олинни қабул қилди.
22 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов меҳр-мурувват мақсадида Совет Иттифоқига келган Қуддус (Исроил)даги мустақил Иоанн орденининг вакили Жан Пьер Терсуни қабул қилди.
24 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Шинжонг — Уйғур мухтор райони халқ ҳукуматининг раиси Т. Давомат бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. Суҳбат чоғида ҳар икки томон дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик негизида қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга интилаётганини таъкидлади.
27 ноябрь. Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов Испания савдо-саноат доираларининг Совет Иттифоқига келган делегацияси вакиллари — «Порко» фирмасининг президенти жаноб Хорхе Сото Родригес, «Сирекакс» фирмасининг директори Рамон Лопес Лаке ҳамда делегациянинг бошқа аъзоларини қабул қилди.