ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Мажмуа ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов

номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги тегишли қарори асосида Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида тузилган.

 

Ёдгорлик мажмуасининг асосий вазифлари:

 

- Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини, унинг мустақилликни қўлга киритишга, давлатчиликни қуришга қўшган улкан ҳиссасини ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек унинг меросини оммалаштириш;

- улкан шахс, замонавий Ўзбекистоннинг асосчиси, яратувчиси ва меъмори, мустақиллик йилларида Ўзбекистон ютуқларининг ижодкори, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатнинг обрў-эътибори мустаҳкамланиши асосчиси сифатида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятини, унинг шахсий ва ахлоқий фазилатларини ўрганиш;

- Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг қарор топиш ва мустаҳкамланишини намойиш қилиш;

- аҳолини, айниқса ёшлар ва хорижий меҳмонларни мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки қадамлардан бошлаб ва кейинги йиллардаги ривожланиши тарихи билан таништириш, республика ютуқларини тарғиб қилиш;

- ёш авлодни тарихий ва сиёсий маданият, ватанпарварлик ва ўз Ватани учун масъулиятни ҳис этиш руҳида тарбиялаш;

- илмий-тадқиқот, таълим ва маънавий-маърифий фаолият олиб бориш;

- ёшларни, аҳолининг кенг қатламларини ва мамлакат жамоатчилигини, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар бошлиқларини Ёдгорлик мажмуасининг фаолияти билан кенг таништиришни ташкил этиш;

- конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари, ижодий кечалар, кўргазмалар каби тадбирлар ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ китоблар, каталоглар, буклетлар, йўл кўрсаткичлар ва бошқа материаллар нашр этилиши, тарқатилишини ташкил этиш;

- Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига тегишли коллекциялар ва ашёларни сақлаш, ҳисобга олиш, экспонатга қўйиш;

- музейнинг коллекциялари ва ашёлари маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва янгилаш;

- музейнинг коллекциялари ва ашёларини босма ва электрон вариантда Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фондига киритиш юзасидан таклифлар киритиш.

 

 

Мажмуа таркибида:

 

Музей

Илмий-тадқиқот ва таълим маркази

Кутубхона ва ўқув зали

Конференция зали

 

Мажмуа ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.