ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2013 йил


18 январь. Президент Ислом Каримов Вазирлар Махкамаси мажлисининг «2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари тўғриси» даги қарорига имзо чекди.

19 январь. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йилда республи­кани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Президент Ислом Каримов маъруза қилди. Ушбу нутқ «Бош мақсадимиз — кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш» сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.

1 март. Президент Ислом Каримов «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлан­тириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармон­га имзо чекди.

18 март. Президент Ислом Каримов «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.

16 июль. Президент Ислом Каримов давлатга дон тайёрлаш бўйича шартнома режасини мувафаққиятли адо этган Ўзбекистон ғаллакорларига табрик йўллади.

8 август. Президент Ислом Каримов «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.

29 август. Президент Ислом Каримов Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Хадра майдонига ташриф буюрди. Аҳоли ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун янада қулай имкониятлар яратиш мадсадида бу ерда улкан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Фурқат кўчасини Зарқайнар ва Себзор кўчалари билан боғлайдиган ер ости автомобиль йўли реконструкция қилинди. Навоий шоҳкўчасида 46 метрлик ер ости йўлаги қурилди. Фурқат кўчасидан ўтувчи 82 метрлик пиёдалар йўлаги таъмирланди.

Президентимиз мазкур объект билан танишар экан, бундай йирик иншоотларни лойҳалаштириш ва қуришида шаҳарнинг иқлим шароитини ҳисобга олиш, рельефидан оқилона фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Юртбошимиз «Ўзбекистон темир йўллар» давлат-акциядорлик компаниясининг реконструкция қилинган Қуюв-механика заводи фаолияти билан ҳам танишди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилаган замонавий техника ва технологияларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Президентимиз корхонада ёш мутахассислар билан суҳбат асносида бугунги кунда ўзбек ёшлари ақл-заковат, иқтидор ва қобилият, интилиш ва ташаббус бобида хорижда ҳам кўпчиликнинг ҳавасини тортаётганини қайд этди.

23 октябрь. Президент Ислом Каримов «Гаров реестри тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.

25 октябрь. Президент Ислом Каримов пахта тайёрлаш бўйича шартнома мажбуриятларини мувафаққиятли адо этган Ўзбекистон пахтакорлари ва барча меҳнаткашларига табрик йўллади.