ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 2007 йил


25 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни Сингапур Президентининг “Истанаъ саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Ислом Каримов ва Селлапан Рам Натан фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Музокара Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Сингапур Бош вазири Ли Сян Лун раҳбарлигидаги икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган тартибдаги учрашувида давом эттирилди.

Мулоқот чоғида саноатга, жумладан, нефт-кимё, фармацевтика ва электрон маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноатига замонавий технологияларни жалб қилиш, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни учинчи давлатларга экспорт қилиш билан боғлиқ соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш икки томон учун ҳам фойда келтириши қайд қилинди.

Музокаралар якунида Президент Ислом Каримов ва Бош вазир Ли Сян Лун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Сингапур Республикаси ҳукумати ўртасида иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Ўзбекистон Республикаси ва Сингапур Республикасининг қўшма баёноти қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида ҳаво транспорти қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги англашув меморандуми, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Сингапур Стандартлар, ишлаб чиқариш ва инновация кенгаши ўртасида стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Сингапур Бизнес федерацияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

29 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарит Мухамецҳинни қабул қилди.

Учрашувда Президент Ислом Каримов Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, халқларимиз ўртасида илмий, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги хизматлари учун Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарит Мухамецҳинга Ватанимизнинг “Дўстлик" орденини топширди.

21 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Кувайт Давлати, Индонезия Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Одил Муҳаммад Абдурасул Ҳасан Ҳаёт, Шаҳрил Сабаруддин ва Азиз Мадмаров ишонч ёрлиқларини топширди.

27 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Мун Хаёнгни қабул қилди.

Учрашувда Президент Ислом Каримов икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, халқларимиз ўртасида илмий, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги хизматлари учун Корея Республикаси элчиси Мун Хаёнгга Ватанимизнинг “Дўстлик" орденини топширди.

2 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Миср Араб Республикасининг халқаро ҳамкорлик вазири Фоиза Абуннажо хонимни қабул қилди.

Фоиза Абуннажо хоним Ислом Каримовга Миср Араб Республикаси Президенти Ҳусний Муборакнинг мактубини топширди.

7 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Фрадковни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, бу ўзаро муносабатлардаги муҳим воқеа эканлигини таъкидлади.

14 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шавкат Азизни қабул қилди.

Оқсаройда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида барча соҳалар, жумладан, ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасида мавжуд имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш, шунингдек, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашишни кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

19 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Словакия Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Кубишни қабул қилди.

29 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, таълим ва инсон ресурсларини ривожлантириш вазири Ким Шин Илни қабул қилди.

Ким Шин Ил Корея Республикаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини, хусусан, таълим соҳасидаги алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

29 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда ФИФА президенти Ёзеф Блаттерни қабул қилди.

12 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Испания Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Мигел Анхел Моратиносни қабул қилди.

17 - 19 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикасининг қўшма баёноти қабул қилинди. Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорлик, судялар малакасини ошириш ва суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба алмашиш тўғрисидаги битимлар, ахборот соҳасида ҳамкорлик, 2007-2010 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик тўғрисидаги протоколлар, шунингдек, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Миср Миллий спорт кенгаши, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Миср Халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Миср Савдо палаталари федерацияси, “Ўзинфоинвест" агентлиги билан Миср Инвестиция ва эркин ҳудудлар бош дирексияси, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Миср Стандартлаштириш ва сифат ташкилоти, Ўзбекистон Марказий банки билан Миср Марказий банки ўртасида англашув меморандумлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан Миср Искандария кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Миср Миллий банки, “Банк дю Каир ва “Банк Мисрий ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.

20 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Пятрас Вайтекунасни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Литва ўртасида сиёсий ҳамкорлик ҳам изчил ривож топмоқда. Бунда икки томонлама сиёсий мулоқотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини қайд этиш лозим.

Айни пайтда терроризм, экстремизм, наркобизнес, қурол-яроғ контрабандаси, трансмиллий уюшган жиноятчилик каби иллатларга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик икки томон учун ҳам зарур. Литва раҳбарияти Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасида муҳим ўрин тутувчи давлат сифатида қарайди.

26 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Украина Бош вазири Виктор Януковични қабул қилди.

30 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикасининг Тараққиёт ва ислоҳот ишлари бўйича давлат қўмитаси раиси Ма Кайни қабул қилди.

6 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Кувайт Давлати Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад Сабоҳ ас-Солим ас-Сабоҳни қабул қилди.

Гуманитар ҳамкорлик соҳасида Кувайт Вақф ва ислом ишлари вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини таъкидлаш жоиз. Кувайт Давлати Имом ал-Бухорий мажмуини жиҳозлаш ишларида ҳам фаол қатнашган.

7 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Шайх Холид бин Аҳмад бин Муҳаммад Ол-Халифани қабул қилди.

9 июн. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Ислом Каримов ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга доир ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан ҳам учрашди.

10 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Санкт-Петербур шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида қатнашди.

Учрашувда МДҲни ислоҳ қилиш ва унинг органлари фаолиятини такомиллаштириш муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ХИ Санкт-Петербург Иқтосодий форуми доирасидаги тадбирларда ҳам иштирок этди.

3 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 3 июл куни Оқсаройда Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Али раҳбарлигидаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳи делегациясини қабул қилди.

4 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Сергей Ивановни қабул қилди.

С.Иванов Россия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг яқин ҳамкорларидан деб билишини, ташрифдан кўзланган асосий мақсад ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришнинг янги имкониятларини кўриб чиқишдан иборат эканлигини таъ��кидлади. Хусусан, юқори технологиялар соҳасида илмий-амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун икки томонда ҳам катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

9 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси молия вазири Сзин Женсинни қабул қилди.

11 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 июл куни Оқсаройда Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юичи Кусумотони дипломатик ваколат муддати тугагани муносабати билан қабул қилди.

26 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Карим Масимовни қабул қилди. Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, иқтисодий ҳамкорлик кенгаяётганини таъкидлади.

10 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 август куни Оқсаройда ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Майкл Барри Лейнни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганини, бунда 1996 йилдан буён мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган Майкл Барри Лейннинг ҳам салмоқли ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари учун Майкл Барри Лейнга Ватанимизнинг “Дўстлик" орденини топширди.

13 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Ислом конференсияси ташкилоти (ИКТ) Бош котиби Акмалуддин Эҳсон ўғлини қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, уни нафақат нуфузли халқаро ташкилот раҳбари, балки ислом дунёсининг бирдамлигини мустаҳкамлаш ва уни тараққий эттиришга улкан ҳисса қўшиб келаётган етук сиёсатчи сифатида ҳам билишини таъкидлади.

14 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Бош котиби Амр Мусони қабул қилди.

АДЛга аъзо мамлакатлар Ўзбекистоннинг ислом тарихида тутган ўрни нечоғли муҳимлигини эътироф этган ҳолда, юртимиздаги бугунги ўзгаришларни ҳам юксак баҳолайди. Хусусан, ислом маданияти ёдгорликларини асраб-авайлаш борасидаги ишларга, Ҳазрати Имом (Ҳастимом), Имом Бухорий ва Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуалари сингари иншоотлар янгидан бунёд этилганига алоҳида эътибор билан қарайди.

14 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда ЮНЕСКО Бош конференсияси раиси Мусо бин Жаъфар Ҳассанни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, давлатлар ва халқлар ўртасида таълим, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш орқали дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган ЮНЕСКО билан ҳамкорлик изчил ривожланаётганини, Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи барча йирик тадбирлар ушбу ташкилот билан яқин ҳамкорликда ўтказилаётганини таъкидлади.

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилотининг (ИСЕСЦО) Тошкентни 2007 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиши ҳам Ўзбекистон-ЮНЕСКО ҳамкорлигининг ўзига хос самараларидандир. Зеро, ўзбек заминидан етишиб чиққан алломалар ва уларнинг асарларини, Ўзбекистондаги бетакрор меъморий обидалар ва муқаддас қадамжоларни, ноёб тарихий-маданий ва илмий меросни халқаро миқёсда кенг танитиш ва тарғиб этишда ЮНЕСКО муҳим ўрин тутади.

14 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 14 август куни Оқсаройда “Ўзбекистоннинг ислом сивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси" мавзуидаги халқаро конференсия иштирокчиларидан бир гуруҳи билан учрашди.

Учрашувда Ислом конференсияси ташкилоти Бош котиби Акмалуддин Эҳсон ўғли, Араб давлатлари лигаси Бош котиби Амр Мусо, ЮНЕСКО Бош конференсияси раиси Мусо бин Жаъфар Ҳассан, Кувайт Давлати маориф ва олий таълим вазири Нурия ас-Сабиҳ хоним ва Қозоғистон Республикаси мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абсаттор Дербесали ИСЕСЦОнинг Тошкентни ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш ҳақидаги қарори фақат ўтмиш билан боғлиқ эмаслигини, ўзбек халқининг бугунги бунёдкорлик фаолиятига ҳам берилган юксак баҳо эканлигини таъкидладилар.

15 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

ШҲТнинг бу галги учрашувида ташкилотга аъзо Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари билан бир қаторда Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Мўғулистон, Афғонистон, Туркманистон вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

29 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, бугунги учрашув Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари изчил ривожланиб бораётганидан далолат беришини таъкидлади.

5-6 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5-6 октабр кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ҳамда Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзЕС) Давлатлараро кенгашининг мажлиси ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида иштирок этди.

МДҲ мамлакатлари ўзаро иқтисодий, сиёсий ва гуманитар ҳамкорлик борасида катта тажрибага эга. Ташкилотнинг сўнгги саммитларида Ҳамдўстликни ислоҳ қилиш кенгроқ муҳокама қилинадиган масала бўлиб келмоқда. Бу бежиз эмас. Анъанавий сиёсий, иқтисодий ва гуманитар алоқаларни сақлаб қолиш мақсадида тузилган МДҲ энди халқаро муносабатларнинг янгича асосдаги тамойилларига мослашиши керак.

Шу боис МДҲни ислоҳ қилиш борасида барча аъзо давлатлар ҳамфикрдир. Бу ҳамфикрлик ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқади. Ҳамдўстлик мамлакатлари бир-бирининг имкониятларини, шароитини яхши билади, синалган ҳамкорлар билан ишлаш эса нисбатан осон. МДҲ мамлакатларининг хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги мақсад ва вазифалари уйғунлиги уларни бир-бирига янада яқинлаштиради.

16 октабр. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Эрон Ислом Республикасидан қайтаётиб 16 октабр куни Тошкентда тўхтаб ўтди.

Тошкент аеропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви бўлди.

18 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 18 октабр куни давлат ташрифи билан Туркманистонга келди. Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Президентининг Ашхободдаги саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар - Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳаммедов шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркманистон давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг яккама-якка суҳбатида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, Ўзбекистон раҳбарининг мазкур ташрифи ўзаро ишонч ва ҳурмат асосидаги икки томонлама манфаатли ҳамкорликка янги суръат бахш этиши ва уни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди. Ашхобод саммити Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ҳамкорлик йўлидаги интилишлари муштарак эканлигини кўрсатиши қайд этилди.

18-19 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 18-19 октабр кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистонга давлат ташрифининг иккинчи куни мазкур мамлакатнинг биринчи Президенти Сапармурод Ниёзов мавзолейига ташриф буюрди. Узоқ йиллар давомида туркман элининг раҳбари бўлиб келган ушбу сиёсатчи Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган. Хусусан, унинг Ўзбекистонга 2004 йил ноябр ойидаги ташрифи асносида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Дўстлик, ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.

26 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 26 октабр куни Оқсаройда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, кўплаб халқаро сиёсий масалаларга ёндашувларнинг муштараклиги, кўлами изчил кенгайиб бораётган иқтисодий алоқалар ўзаро ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланаётганидан далолат беришини, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари билан муносабатларни қадрлашини таъкидлади.

29 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 29 октабр куни Оқсаройда Россия Федерацияси мудофаа вазири Анатолий Сердюковни қабул қилди.

- Сизнинг ташрифингиз Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганининг яна бир тасдиғидир, - деди мамлакатимиз раҳбари. - 2005 йилда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома бу ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

2 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 ноябр куни Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раҳбари Вен Сзябаони қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари бу ХХР Давлат кенгаши раҳбарининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифи эканини, бугунги учрашув мамлакатларимизнинг ўзаро муносабатларига доир масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият яратишини таъкидлади. Ўзбекистон икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолатини, ҳамкорликнинг суръатини юксак баҳолаши ва қадрлашини, мамлакатларимиз ШҲТнинг фаол аъзолари эканлиги ҳам ўзаро ишончни янада мустаҳкамлашини қайд этди.

2 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 ноябр куни Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати раиси Виктор Зубковни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома руҳида ҳар томонлама ривожланиб бораётганини, давлатларимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳам самарали алоқаларни йўлга қўйганини таъкидлади.

5 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 ноябр куни Оқсаройда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатлар ривожланиб бораётганини таъкидлади.

- Давлатларимиз ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганига кўп бўлгани йўқ, лекин халқларимизнинг алоқалари узоқ даврларга бориб тақалади, - деди Ислом Каримов. - Ўзбекистон халқи араб дунёсига алоҳида эҳтиром билан қарайди.

16 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга 16 ноябр куни Оқсаройда Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Сутому Хираока ишонч ёрлиғини топширди.

Давлатимиз раҳбари ишонч ёрлиғини қабул қилиб олар экан, Ўзбекистон-Япония муносабатлари барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Элчини шарафли ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлаб, юртимизда бошлаётган фаолиятида муваффақият тилади.

28 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 28 ноябр куни Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Сергей Ивановни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик 2005 йили имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома руҳида ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантиришда мамлакатларимиз раҳбарларининг бир-бирига ҳурмат ва ишончи, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, халқаро муаммолар борасидаги қарашлари ўхшаш ва яқин эканлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

30 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга 30 ноябр куни Оқсаройда Ветнам Социалистик Республикаси, Бангладеш Халқ Республикаси ва Франсия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Ле Ван Тоан, Муҳаммад Ҳасиб Азиз ва Хюг Перне ишонч ёрлиқларини топширди.

Давлатимиз раҳбари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, элчиларни шарафли ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлади, юртимизда бошлаётган миссияларида муваффақият тилади. Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлиги ривожланиб бораётганини таъкидлади.

4 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 декабр куни Оқсаройда Корея Республикасининг ташқи ишлар ва савдо вазири Сонг Мин Сунни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, уни нафақат Корея Республикаси ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари, балки Ўзбекистон-Корея муносабатлари ривожига муносиб ҳисса қўшган арбоб сифатида ҳам ҳурмат қилишини таъкидлади.

25 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25 декабр куни Оқсаройда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси, МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, уни нафақат МДҲ Ижроия қўмитаси раиси, айни пайтда МДҲ Кузатувчилари миссияси раҳбари сифатида ҳам ҳурмат қилишини таъкидлади.

Таъкидламоқ жоизки, мамлакатимизда 23 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайловида МДҲ Кузатувчилари миссияси таркиб жиҳатдан энг катта гуруҳ сифатида фаол иштирок этди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз бериш жараёнларининг кузатиши якунлари юзасидан холис хулосаларини баён қилди.