ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 2000 йил


24-25 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Москвада бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг саммитида иштирок этди.

12-15 январ. Кавказорти ва Марказий Осиё журналистлари делегацияси Австрияга бориб, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доимий кенгашининг Венада очилган мажлисида қатнашди.


21 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Америка қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республккасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пресел Жозефни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма Кироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ингем Кристоферни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаш Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рихард Биндзайлни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Исроил давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гал Гендер Ноахни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Италия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бруннетти Гоец Иоландани "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Че Енг Хани "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Миср Араб РеспубликасинингЎзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шавқий Мамдухни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Апай-дин Умурни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Франсия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жан Клод Ришарни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ли Сзинянни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида", "Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Накаяма Кёкони "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"га Фармонларни чиқарди.

24-25 январ. Москвада Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви бўлди, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

11 март. Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти. Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, тараққиёт шартлари ва кафолатлари" китобининг ҳинд тилидаги нашри тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтганлиги тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинди,

18 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф буюрган Америка қўшма Штатлари Давлат котиби Мадлен Олбрайтни қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Америка муносабатлари масалалари, сиёсий, иқгисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалар, халқаро ва минтақа хавф-сизлиги муаммолари юзасидан фикрлашиб олинди.

1-3 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳин-дистон Республикасига давлат ташрифи билан борди.

18-19 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Россия Федерациясининг Президенти Владимир Путин икки кунлик амалий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келиб кетди.

Ташриф дастури доирасидаги асосий учрашувлар Дўрмон қароргоҳида бўлиб ўтди. Ислом Каримов билан Владимир Путиннинг яккама-якка суҳбати вақгида шу куннинг долзарб масалалари хусусида, икки томонлама алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикрлашувлар бўлди.

9-11 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕКО) давлат бошлиқларининг олтинчи учрашувида қатнашиш, шунингдек, Эрон Ислом Республикасига амалий ташриф буюриш учун Теҳронга сафар қилди.

21 июн. Москвада МДҳга аъзо давлатлар бошлиқлари кенгашининг мажлиси бўлди. Мажлисда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов иштирок этди. Унда кенгашнинг эркин савдо ҳудудини вужудга келтириш тўғрисидаги қарорлари қандай бажарилаётганлиги муҳокама қилинди, 2005 йилгача ҳамдўстликни ривожлантириш соҳасида қилиниши лозим бўлган ишлар дастури кўриб чиқилди, МДҲнинг терроризмга қарши курашувчи марказни барпо этиш тўғрисидаги, шунингдек, МДҲ давлатларининг 2003 йилгача халқаро терроризмга ва экстремизмга қарши кураш дастури тўғри-сидаги масалалар муҳокама қилинди.

5 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Шанхай бешлиги" ташкилотининг Душанбеда бўлиб ўтган навбатдаги саммитида қатнашди. Чегарадош беш давлат - Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон шу ташкилот аъзоларидир. Ўзбекистон бу учрашувда кузатувчи сифатида иштирок этди.

8 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сессиясида қатнашди. "Минг йиллик саммити" деб аталган ушбу сессияда дунёдаги 150 дан кўпроқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияда Ислом Каримов нутқ сўзлади. Ташриф давомида Ислом Каримов Ню-Ёркда учрашувлар ўтказди. Аввалига АҚШ президенти Бил Клинтон томонидан "Минг йиллик саммити" қатнашчилари шарафига ўтказилган қабул маросимида Оқ уй раҳбари билан суҳбатлашди, Бил Клинтон Ислом Каримовни Ню-Ёркка келиши билан табриклаб, Ўзбекистон ҳақидаги ижобий фикрларини баён этди. Давлатимиз бошлиғи АҚШ президентини Ўзбекистонга таклиф этди.

27 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенги Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг Бош қўмондони Томми Франксии қабул қилди.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётир. Жумладан, НАТОнинг "Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик" дастури доирасида иккала мамлакат қуролли кучлари иштирокидаги машқлар бир неча бор ўтказилди.

16-17 октябр. Туркия Республикаси Президенти Аҳмет Неждет Сезер Ўзбекистонга расмий ташряф буюрди. Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олши маросимсдан сўнг, "Дўрмон" қароргоҳида иккала мамлакат президентлари - Ислом Каримов билан Аҳмет Сезер яккама-якка суҳбат-лашдилар. Президентларнинг суҳбати чоғида ва икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида икки давлатнинг ўзаро муносабатларига тааллуқли долзарб масалалар муҳокама қилинди. Музокаралар якунида президентлар Ўзбекистон билан Туркия ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги қўшма Баёнотни имзоладилар. Терроризмга, наркотик моддалар контрабандасига ва уюшган жи-ноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги қушма Баёнот Ўзбе-кистон ва Туркия презндентлари томонидан имзоланган иккинчи муҳим ҳужжат бўлди.

19 октябр. Тошкентда "Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор-ликни мустаҳкамлаш. Наркотик моддалар, уюшган жиноятчилик ва тер-роризмга қарши курашга биргаликда ёндашиш" мавзуида Халқаро конференсия бўлиб ўтди.

25 октябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Жаҳон банки вице-президенти Ёханнес Линни қабул қилди.

Мазкур халқаро молия муассасаси Ўзбекистон билан кўп соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. ҳозирга вақгда банк билан биргалиқда жами қиймати салкам 500 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тўққизта лойиҳа амалга оширилмоқда. Яна қарийб 300 миллион долларлик олтита лойиҳа тайёрланмоқда. Айниқса, банк-молия тизимиии ислоҳ қилшсда, аҳолини ичимлик сув билан таъминлашда, қишлоқ жойлардаги соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда, транспорт тизимини такомиллаштиришда Жаҳон банки билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.

7 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ Давлат котибининг янги мустақил давлатлар бўйича махсус маслаҳатчиси Стивен Сестановични қабул қидди.

Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек, минтақа хавфсизлиги муаммолари муҳокама қилинди.