25 январь. Президент Ислом Каримов Ўзбекистон хотин-кизларининг республика конференцияси иштирокчиларига табрик йўллади.
7 март. Президент Ислом Каримов Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги йўллади.
15 март. Президент Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
– 2005 – 2012 йиллар мобайнида Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарийб 4 минг нафар бола 333 та халқаро спорт тадбирида, турли фестиваль ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этганини айтиб ўтиш ўринлидир. Ана шу мусобақаларда қатнашганларнинг асосий қисми – қарийб 2400 нафари қишлоқ жойларда яшаётган ўғил-қизларимиздир, – деди Президент.
Биз барпо этган спорт объектларида спортчи сифатида шаклланиб, камолга етган бу ёшлар дунёнинг 34 тадан ортиқ мамлакатида бўлиб, спортнинг 30 тури бўйича Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани ҳақида ҳар қанча ғурурланиб гапирсак арзийди, албатта.
Ана шундай ёш спортчиларимиз ўтган даврда ўз маҳорати, азму шижоатини намоён этиб, 922 та медални, жумладан, 363 та олтин, 282 та кумуш ва 277 та бронза медални қўлга киритгани алоҳида таҳсинга сазовордир. Биргина 2012 йилнинг ўзида спортчи йигит-қизларимиз 204 та медаль соҳиби бўлдилар. Уларнинг 81 таси олтин, 61 таси кумуш ва 62 таси бронза медалидир.
Мухтасар айтганда, спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим воситаси бўлиб келмоқда ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолиши муқаррар. Чунки спорт – соғлом авлод, соғлом келажак дегани. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади, деб таъкидлади Ислом Каримов.
19 март. Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросимда Президент Ислом Каримов иштирок этиб, Ўзбекистон халқини қутлуғ айём – Наврўзи олам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
23 апрель. Президент Ислом Каримов Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида” ги фармонга имзо чекди.
16 май. Президент Ислом Каримов «2013/ 2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул тўғрисида» ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тасдиқлади.
6 июнь. Президент Ислом Каримов «Универсиада — 2013» спорт уйинлари иштирокчиларига табрик йўллади.
18 июль. Президент Ислом Каримовнинт «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан лотин графикасига асосланган ўзбек ёзувида нашрдан чиқарилди.
2011 йили эълон қилинган бу китоб малакатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган жўшқин ва серқирра фаолиятини акс эттиради.
Ўзида сиёсий-иқтисодий, ғоявий-мафкуравий, тарихий-маънавий тафаккур ва таҳлил усулларини ўзаро уйғунликда мужассам этган бу кенг қамровли асар ҳалқимиз ҳаётининг вақт ўтиши билан унутилиб, йўқолиб кетиши мумкин бўлган саҳифаларини тиклаб, истиқлол тарихимизни ҳаққоний асосда яратиш, бугунги ва келгуси авлодларнинг уни ҳар томонлама ўрганиб, англаб етишлари учун мустаҳкам замин яратади.
25 июль. «Маънавият» нашриёти томонидан «Президентга мактублар» китобининг учинчи жилди нашрдан чиқарилди.
Китобнинг янги – учинчи жилдидан мамлакатимиз ва чет эл фуқаролари, хорижий давлатлар етакчилари, атоқли сиёсат ва маданият номояндалари томонидан давлатимиз раҳбари Ислом Каримов номига 2009 - 2013 йиллар давомида келган хатлардан намуналар ўрин олган.
7 август. Президент Ислом Каримов «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
14 август. Президент Ислом Каримов «Республика олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳолаш бўйича ишчи комиссиясини тузиш тўғрисида» ги фармойишни имзолади.
23 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлади.
27 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
30 сентябрь. Президент Ислом Каримов касб байрами муносабати билан Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади.
8 октябрь. Президент Ислом Каримов «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.
30 октябрь. Президент Ислом Каримов «Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
2 декабрь. Президент Ислом Каримов «Иш хақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар микдорини ошириш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.
3 декабрь. Президент Ислом Каримов «Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ихтидорли ёшларни мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.