ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ижтимоий ҳаёт. 2014 йил


22 январь. Президент Ислом Каримов «Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида» ги қарорига имзо чекди.

28 январь. Президент Ислом Каримов раислигида Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Болалар спорти объектларини қуриш ҳеч қачон тўхтамайди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади. Азиз болаларимиз камол топадиган бу мажмуаларни шундай чиройли ва мустаҳкам этиб қурайликки, бу биздан ўзига хос бир эсдалик, уларга меҳримизнинг ифодаси бўлсин, - деди Президент. - У ерда шуғулланган болалар шундай имкониятлардан мамнун бўлиб, эзгу мадсад ва интилишлар билан яшасин. Зеро, фарзандларимизни хурсанд қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун шароит яратиш бизнинг бурчимиз, - деб таъкидлади Юртбошимиз.

Давлатимиз раҳбари қизларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенгроқ жалб қилиш зарурлигини, бунинг учун маҳалла ва хотин- қизлар қўмиталарининг фаоллигини ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

– Оила қачон бахтли бўлади? Аёл бахтли бўлса! Аёл қачон бахтли бўлади? Фарзандлари coғ-саломат бўлса! Бунинг учун оилада соғлом муҳит шаклланиши, аввало, ота-она спорт билан шуғулланиши керак, - деди Ислом Каримов.

Йиғилишда 2014 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўриб чиқилди. 115 спорт объекти ва 48 болалар мусиқа ва санъат мактабини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, уларни зарур анжом ва ускуналар билан таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

7 март. Президент Ислом Каримов Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги йўллади.        

29 май. Президент Ислом Каримов «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига табрик йўллади.

24 июнь. Президент Ислом Каримов «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.

27 июнь. Президент Ислом Каримов касб байрами муносабати билан республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.

18 июль. Президент Ислом Каримов Тошкент шаҳридаги Минор мавзесида барпо этилаётган Минор масжиди биносининг қурилиш ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда моҳир қурувчи ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари ҳақида фикр билдирди, мажмуани янада такомиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди.

Ислом Каримов мазкур қадамжо атрофида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ҳам синчиклаб кўздан кечирди. Ҳар бир дарахт, хар қайси майдон, фаввора ва йўлак шаҳарсозликнинг энг юксак талабларига уйғун бўлиши зарурлигини уқтирди.

Президентимиз бундай муқаддас жойларда, аввало, пок ният, соф интилиш билан иш олиб бориш, хар бир ғиштни қўйишда етти ўлчаб бир кесиш кераклигини, токи биз бунёд этган муҳташам иморатлар асрлар давомида авлодларимизга ҳайрат ва ғурур-ифтихор бағишлаб туриши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

23 июль. Президент Ислом Каримов «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.

25 июль. Президент Ислом Каримов «Р. Ирматовни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.

31 июль. Президент Ислом Каримов «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.

25 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Ижтимоий шериклик тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунини тасдиқлади.

26 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Курбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.

29 сентябрь. Президент Ислом Каримов «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.

30 сентябрь. Президент Ислом Каримов касб байрами муносабати билан Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади.

31 октябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида» ги қарорга имзо чекди.

21 ноябрь. Президент Ислом Каримов «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар микдорини ошириш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.

27 ноябрь. Президент Ислом Каримов «Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги муносабати билан театр ижодкорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонга имзо чекди.