ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташқи сиёсат. 2003 йил


24 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШнинг Европа ва Евроосиё ишлари бўйича Давлат котибининг ўринбосари Элизабет Жонсни қабул қилди. Учрашув чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистонда тинчликни қарор топтириш жараёни, халқаро вазият ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

27-29 январ. Испания Қироли Хуан Карлос I нинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Испания Қироллигига келди. 

30 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Россия Федерацияси Президенти маъмурияти раҳбари Александр Волошинни қабул қилди. Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, томонларни қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашилди.

11 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Германия Федерал мудофаа вазири Петер Штрукни қабул қилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг ривожланиш жараёни кўриб чиқилди, шунингдек, Афғонистондаги вазият, ушбу мамлакатда тинчликни тиклаш жараёни, минтақавий хавфсизлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама этилди.

28 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Ҳиндистон мудофаа вазири Жорж Фернандесни қабул қилди. Учрашув чоғида икки давлат ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ҳақида, кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ахборот алмашинуви, минтақваий хавфсизлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

6-7 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Президенти Рудолф Шустер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

12 март. Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистонда Испания Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Хосе Мария Роблес Фрага Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга ишонч ёрлиқларини топширди.
Шу куннинг ўзида Президент Ислом Каримов Ўзбекистонга Афғонистоннинг Фавқулодда ва Мухтор этиб тайинланган элчиси Абдул Самаддан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентига Ўзбекистонда Индонезиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Хасим Солиҳ ишонч ёрлиқларини топширди.
Президент Ислом Каримов, шунингдек, Ўзбекистонда Грециянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Дмитриос Параскевопулосдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

12 март. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг асослари тўғрисидаги Декларацияни имзоланганлигига бир йил тўлди. Бу ҳужжат Президент Ислом Каримовнинг АҚШга 2002 йилнинг 11-14 мартида қилган расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.

13 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистонда Мексика Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Раул Фортунанто Кардосо Майкотдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Шу куннинг ўзида Президент Ислом Каримовга Хорватиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амир Мухареми ишонч ёрлиқларини топширди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентига Словения Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Франси Демшар ишонч ёрлиқларини топширди.
Президент Ислом Каримов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ойвинд Нордслеттенддан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Президенти Жанубий Африка Республиканинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Собизиан Мнгкикандан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

10-11 апрел. Украина Республикаси Президенти Леонид Кучманинг Ўзбекистонга хизмат ташрифи бўлиб ўтди.

21-23 апрел. Руминия Президенти Ион Илиесконинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтди.

23 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсарой қароргоҳида Дания Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ларс Виссинг ишонч ёрлиқларини топширди.
Шу куннинг ўзида Президент Ислом Каримов Белгия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Андре Мернедан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентига Австралиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Лесли Адриан Роу ишонч ёрлиқларини топширди.

19 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Италия ташқи ишлар вазири ўринбосари Маргарита Пониверни қабул қилди.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

29 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) иштирокчи-давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этди.
Музокаралар сўнггида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи-давлатлар раҳбарлари Декларацияси қабул қилинди. Президентлар қатор таклифларни қабул қилдилар, уларда муҳокама этилган масалалар бўйича эришилган битимлар, шунингдек, ШҲТ бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби ҳақидаги битим ўз аксини топди. 

30 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарларининг Санкт-Петербург шаҳридаги норасмий учрашувида иштирок этди. У Невада турган "Силвер Вислер" океан лайнери бортида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов МДҲ саммитидан сўнг Санкт-Петербург юбилейи муносабати билан ташкил этилган Петр И ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш тадбирида иштирок этди. Президент Ислом Каримов, шунингдек, Невадаги шаҳарнинг 300 йиллиги тадбирларида иштирок этди.

17-18 май. Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Муҳаммад Хотами таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Эронга келди.

28 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Франсия мудофаа вазири Мишел Аллио-Марини қабул қилди.

3 июл. Президент Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Ж. Хербстни унинг Ўзбекистондаги элчилик ваколатлари якунланганлиги муносабати билан қабул қилди.

5-6 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Олмаота шаҳрига ташриф буюрди ва "Марказий Осиё ҳамкорлиги" ташкилоти давлат раҳбарлари саммитида иштирок этди.
Учрашув натижалари якунига кўра қатор ҳужжатлар имзоланди. Уларнинг орасида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси раҳбарларининг қўшма баёноти, терроризм, экстремизм ва гиёҳвандликнинг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича "Марказий Осий ҳамкорлиги" ташкилоти аъзо давлатларининг фаолиятини йўлга солишни кучайтириш ҳақидаги қарор мавжуд.

8 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсарой қароргоҳида Нидерландия Қироллиги ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Яапа де Хуп Схефферни қабул қилди.

10-12 июл. Полша Республикаси Президенти Александр Квасневскийнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Полшага расмий ташриф билан келди.

6 август. Россия Федерацияси Президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга хизмат ташрифи бўлиб ўтди.

13 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ Қуролли кучлар марказий қўмондонлиги бош қўмондони генерал Жон Абизаидни қабул қилди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантириш, террорчиликка қарши кураш, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.

19 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Самарқанд шаҳрида АҚШ сенатининг хорижий алоқалар қўмитаси раиси Ричард Лугар бошчилигидаги Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган делегацияни қабул қилди.
Самарқанд қароргоҳдаги учрашув чоғида томонлар ялпи қирғин қуролларини тарқатишнинг олдини олиш, минтақада экологик муаммоларни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Икки томонлама шериклик миқёсини янада кенгайтириш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ва томонларни қизиқтирган бошқа жиҳатлар борасида фикр алмашилди.

22 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсарой қароргоҳида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарид Мухамецҳин ишонч ёрлиқларини топширди.
Президент Ислом Каримовга, шунингдек, Латвия Республикасининг Ўзбекистонга Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Игорс Апокинс ишонч ёрлиқларини топширди.
Шу куннинг ўзида Президент Ислом Каримов Ўзбекистонга Малайзиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Махд Заин бин Абу Бакрдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

27 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ конгресси вакиллар Палатаси қуролли кучлар бўйича Қўмитасининг ҳарбий таъминотлар бўйича остқўмитаси раиси Курт Уелдон бошчилигидаги америкалик конгрессменлар делегациясини қабул қилди.
Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик масалалари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама этилди.

3 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Лондон Ситиси Лорд-мери Гевин Артурни қабул қилди. Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британия, хусусан, Лондон Сити ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

4 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ли Чжаосинни қабул қилди. Оқсарой қароргоҳидаги учрашувда ўзбек-хитой муносабатлари, хавфсизликка таҳдид қилувчи омилларни бартараф этиш йўлида ҳамкорлик қилиш масалалари, шунингдек, икки томон учун манфаатли бўлган масалалар муҳокама қилинди.

5 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҒШҲТҒ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистон ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов, Хитой ташқи ишлар вазири - Ли Чжаосин, Қозоғистон ташқи ишлар вазири - Қосимжомарт Токаев, Қирғистон ташқи ишлар вазири - Асқар Айтматов ва Тожикистон ташқи ишлар вазири - Талбак Назаровларни қабул қилди.

7-11 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Малайзия Қироли Жаноби Олийлари Янг Ди-Пертуан Агонга XII Сайид Сирожиддин Сайид Путра Жамалуллайла Ўзбекистонга давлат ташрифи бўлиб ўтди.

18-19 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Украинанинг Ялта шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг Кенгаши мажлисида иштирок этди.

25 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида НАТО Бош котиби Жорж Роберцонни қабул қилди.
Оқсарой қароргоҳидаги учрашувда Ўзбекистон ва НАТО ўратасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашилди.

26 сентябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Борис Алешинни қабул қилди.
Оқсарой қароргоҳидаги учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари буйича фикр алмашилди.

9-10 октябр. Грузия Президенти Эдуард Шеварнадзенинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Грузияга келди.

1 декабр. Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга мамлакатимиздаги Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тлеухан Кабдраҳмонов ишонч ёрлиқларини топширди.
Президент Ислом Каримов шу куннинг ўзида Ветнам Социалистик Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фам Зуй Шондан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ўзбекистон Президентига мамлакатимизда Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Гао Юйшен ишонч ёрлиқларини топширди. Президент Ислом Каримов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммад Фатхалидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

18-20 декабр. Туркия Республикаси Бош вазири Режеп Эрдоган расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

29 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Тожикистон Республикаси Бош вазири Оқил Оқиловни қабул қилди. Оқсарой қароргоҳида учрашув чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларнинг долзарб муаммолари, хусусан, транспорт коммуникацияси ва сув-енергетика заҳираларидан фойдаланишда ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.