3 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қарори эълон қилинди.
8 январь. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият органларини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикасида давлат ёшлар сиёсати асослари тўғрисида"ги Қонунлари эълон қилинди.
27 январь Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши "Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини тиклаш тўғрисида" Қарор қабул қилди.
28 январь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" - Ўзбекистон Миллий авиокомпаниясини ташкил қилиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
21 февраль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
24 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чегара қўшинлари бўлинмалари тўғрисида" Фармон чиқарди.
3 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекнефтгаз" - Ўзбекистон нефт ва газ саноати" Давлат консернини тузиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
2 июль. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги Қонунини эълон қилинди.
3 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига айлантириш тўғрисида" Фармон чиқарди.
16 июль. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши Х сессиясида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида байрам кунлари тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди.
27 июль. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбектуризм" Миллий компаниясини ташкил этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
6 август. Ўзбекистон Республикасининг Республика Олий Кенгаши Х сессиясида қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди.
25 август. Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинди.
8 октябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисида" Фармон чиқарди.
22 октябрь. Тошкентда Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасининг биринчи таъсис конференсияси бўлиб ўтди.
9 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши XI Сессиясида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун - 8 декабрни умумхалқ байрами деб эълон қилиш тўғрисида"ги Қонунлари эълон қилинди.
15 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган XI Сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эълон қилинди.