ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 1991 йил


31 август. Тошкентда Республика Олий Кенгашининг Навбатдан ташқари VI сессияси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Олий Кенгашнинг республика давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти қабул қилинди. Тегишли қарорга мувофиқ Ўзбекистон ССР Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланди. 1 сентябр - Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.

31 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилиниши муносабати билан афв этиш тўғрисида" Фармон чиқарди.

18 ноябр. Олий Кенгашнинг VIII сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланди.

29 декабр. Республиканинг давлат мустақиллиги масаласи бўйича Референдум ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар бўлиб ўтди. Халқ бир йўлни танлади: Ўзбекистон мустақил бўлди. Унинг Президенти этиб Ислом Абдуғаниевич Каримов сайланди.