ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Иқтисодиёт. 2001 йил


4 июл. Ўзбекистон Ресбубликаси фонд биржаси биринчи маротаба 700 корхонанинг акцияларини савдога қўйди/

6 июл. “Wестен Унион" тизими орқали биринчи марта пул ўтказилди.

20 июлдан - 5 сентябргача. “Ўзекспомарказ" республика савдо кўргазмаси варказида “Ўзбекистон: мустақиллик йўлида 10 йил" савдо-иқтисодий кўргазмаси ўтказилди.


Июн. "ЎзДЕУавто" Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасида "Нексия" автомобили ишлаб чиқарадиган линия ишга туширилди.

17 август. Корея Республикаси Савдо вазири Ду Юн Хван бошчилигидаги делегасия Ўзбекистонга ташриф буюрди.

4 сентябр. Ўзбекистон Ресбубликаси Марказий банки 2001 йил намунасидаги қиймати 5, 10, 50 сўм бўлган танга пулларини муомалага чиқарди.

7 сентябр. Биринчи Миллий Интернет Фестивали доирасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган “Интернет-Форум" ўтказилди.

29 сентябр. Урганчда “Асиа тиехтиле ЛТД” Ўзбекистон-Хитой қошма корхонаси иш бошлади.

21 ноябр. Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар Вазирлигида "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон йилдан-йилга ЕИ мамлакатлари билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни кенгайтирмоқда. Агар рақамларга мурожаат эцак, ўтган йили Ўзбекистон ва ЕИ давлатлари ўртасидаги маҳсулот алмашинуви ҳажми бир миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди.

13 ноябр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Жан Лемерни қабул қилди.

- Дунёнинг энг обрўли ва қудратли молиявий ташкилотларидан бири бўлган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларга салмоқли ҳисса қўшмоқда, деди давлатимиз раҳбари. - Эҳтимол, мамлакатимиз иқтисодиётида бу ташкилот иштирок этмаган бирор-бир соҳа ёки йирик лойиҳа бўлмаса керак.

Ислом Каримов бундай ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун эканлигини билдирди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ЕТТБ иштирокида умумий қиймати 671,2 миллион АҚШ доллари бўлган 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларини, хусусан, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, саноатни ривожлантириш, банк ва савдо тизимини такомиллаштириш, шунингдек, экологияга боғлиқ соҳаларни қамраб олган.

20 декабр. Қашқадарёда Шўртан газ-кимё мажмуининг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг тегишли вазирликлари ва идоралари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, мажмуани барпо этишда иштирок этган халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва қурилиш ташкилотлари, шунингдек хорижий ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.