ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 2005 йил


19 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - умумхалқ ҳашари куни пойтахтимиздаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишди. Юртбошимиз даставвал Бешёғоч майдонида бўлди. Тинчлик ва тараққиёт йўлидан бораётган юртга бунёдкорлик ишлари, байрамлар ярашади. Пойтахтимиз Наврўз арафасида янги ва замонавий қиёфада намоён бўлаётгани халқимизнинг севимли байрамига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.

14 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Андижон шаҳрида содир бўлган воқеалар муносабати билан Тошкентда мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди.

16 июнь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу йил ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

19 август. Сенатда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раҳбарияти, қўмита ва фраксиялари раҳбарлари иштирокида Сенат Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисига тайёргарлик масалалари, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммолари атрофлича кўриб чиқилди. Қонун ижодкорлиги ва икки палатали парламент фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишни чуқурлаштириш борасидаги энг муҳим масалаларни ҳал этишда депутатлар ва сенаторларнинг роли ҳамда масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, жамият ва давлат қурилишининг бошқа муҳим масалалари кўриб чиқилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сўзга чиқди.

21 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг бориши, қишлоқ хўжалигида юз бераётган кенг қамровли ўзгаришлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

7 декабрь. Улуғ байрамларимизни шодиёна билан нишонлаш эзгу удумларимиздан. Анъанага кўра энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Мустақилликнинг 14 йиллиги арафасида, Президентимиз Ислом Каримовнинг фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, эл-юртимиз илм-фани, маданияти ва маънавиятини юксалтириш, фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган эди.

8 декабрь. Президент Ислом Каримов кириб келаётган янги - 2006 йилни мамлакатимизда "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" деб э`лон қилишни таклиф этди. Юртбошимизнинг бу таклифини йиғилганлар гулдурос қарсаклар билан ма`қулладилар.

29 декабрь. Президент Ислом Каримов пойтахтимизда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.