22 январ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов олий мартабали меҳмонни Самарқанд аеропортида кутиб олди.
23 январ. Дўрмон қароргоҳида давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ислом Каримов ва Дмитрий Медведевнинг яккама-якка суҳбати бошланди. Президентлар Ўзбекистон-Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
Бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзолангандан сўнг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамроҳлигида Россия Президенти Дмитрий Медведев Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Бу ерда у ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюриб ўқитувчи ва талабалар билан учрашди.
3 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Швейсария Конфедерацияси, Ҳиндистон Республикаси ва Чехия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Анн Боти хоним, Манал Шах Алкадри, Роберт Копецки ишонч ёрлиқларини топширди.
Давлатимиз раҳбари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, дипломатларни шарафли ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлади, юртимизда бошлаётган миссияларида муваффақият тилади. Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатлар билан ўзаро муносабатлари ривожланиб бораётганини таъкидлади.
4 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.
17 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Девид Петреусни қабул қилди.
24 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахтимиздаги “Туркистон" саройига ташриф буюрдилар. Бу ерда ўзбек ва туркман санъаткорлари иштирокида катта консерт намойиш этилди.
25 феврал. Дўрмон қароргоҳида Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов яккама-якка суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Музокаралар якунида Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон Қўшма баёнотига имзо чекдилар.
Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди, мамлакатимизнинг бош майдонида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига юксак баҳо берди.
Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Ўзекспомарказ"да бўлиб, Туркманистон миллий кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этдилар.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 2008 йилнинг март ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида ушбу мамлакат элчихонасининг янги биносига пойдевор қўйилган эди.
Ислом Каримов элчихонанинг янги биноси ўзининг кўриниши ва салобати билан ажралиб туришини, ривожланиб бораётган Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини акс эттиришини таъкидлади.
27 феврал. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Шигео Кацуни қабул қилди.
- Ўзбекистон Жаҳон банки билан ҳамкорликни юксак қадрлайди, - деди давлатимиз раҳбари. - Биз Жаҳон банкини дунё мамлакатларида ислоҳотларни амалга оширишда, иқтисодиётни юксалтиришда ёрдам кўрсатадиган етакчи халқаро молия муассасаси, деб биламиз.
31 март. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Уммон Султонлиги миллий иқтисодиёт вазири, Молиявий ишлар ва энергетик ресурслар бўйича кенгаш раисининг ўринбосари Аҳмад бин Абдунаби Маккийни қабул қилди.
3 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Карим Масимовни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг бугунги аҳволи ва истиқболларига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
28 апрел. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида бўлиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари - Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчиларининг учрашувида иштирок этди.
11 май. Дўрмон қароргоҳида Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бакни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат байроқлари кўтарилиб, давлат мадҳиялари янгради.
Ислом Каримов ва Ли Мён Бак мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболига оид масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Музокара якунида Ислом Каримов ва Ли Мён Бак Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг Қўшма баёнотига имзо чекдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Икки мамлакат Президентлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюрди. Жанубий Корея раҳбари ушбу олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди, университет фаолияти, ўқув жараёни, таълим тизими билан танишди.
Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бакка Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг фахрий доктори унвони берилди.
12 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Корея Республикаси Президенти Ли Мён Бак Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.
26 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Бразилия Федератив Республикасига жўнаб кетди. Давлатимиз раҳбари Бразилияга бораётиб, Испания Қироллиги пойтахти Мадрид шаҳрига тўхтаб ўтди.
Бу ерда мамлакатимиз раҳбари Испания Қироли Хуан Карлос билан учрашди. Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларга оид масалалар, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
27 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бразилия Федератив Республикаси Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
28 май. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг музокаралари бўлиб ўтди.
Президентларнинг мулоқотида Ўзбекистон-Бразилия муносабатларига доир масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси билан Бразилия Федератив Республикаси ўртасида Қўшма декларация қабул қилинди.
29 май. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Рио-де-Жанейро мери Эдуарду Паес билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Бразилия ўртасида шаҳарсозлик, қадимий обидаларни асраб-авайлаш ва ободонлаштириш, сайёҳларни жалб қилиш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳарлараро бевосита ҳамкорлик ва тажриба алмашишни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Тошкент ва Рио-де-Жанейро шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов дунёдаги энг катта “Маракана" стадионига ташриф буюрди.
3 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ричард Норландни қабул қилди.
Учрашувда минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорликни, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, гуманитар ва бошқа соҳалардаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
4 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Саудия Арабистони Подшоҳлиги молия вазири Иброҳим Абдулазиз Ал-Ассафни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
5 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Баҳрайн Подшоҳлиги молия вазири шайх Аҳмад бин Муҳаммад Ол Халифани қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Баҳрайн Подшоҳлиги ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболларига доир масалалар муҳокама қилинди.
11 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси Президентининг МДҲ давлатлари билан алоқалар бўйича махсус вакили Фарит Мухамецҳинни қабул қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан батафсил фикр алмашилди. Шунингдек, минтақадаги сув-енергетика манбаларидан оқилона фойдаланишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
14 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида иштирок этди.
16 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этди.
Саммитда халқаро молиявий-иқтисодий инқироз таъсирини юмшатиш ва оқибатларини бартараф этиш, минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао билан учрашди.
18 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Халқаро валута жамғармасининг ( ХВЖ) фармойиш берувчи директори Доминик Стросс-Канни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан ХВЖ ўртасидаги муносабатларга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
23 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Франсиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Пер Лелушни қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари ушбу учрашув Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида Ўзбекистон билан Франсия ўртасидаги ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.
28 июн. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раҳбарининг ўринбосари Ли Кецянни қабул қилди.
- Ташрифингиз мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга интилишлари муштарак эканидан яна бир ёрқин далолатдир, - деди Ислом Каримов. - Биз ривожланиб бораётган Ўзбекистон-Хитой муносабатларини юксак қадрлаймиз.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларга доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
3 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Испания Қироллиги ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Мигел Анхел Моратиносни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Испания муносабатларига доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
13 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Уилям Бернсни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон- АҚШ муносабатларига доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
31 июл. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қирғизистон Республикасининг Чўлпонота шаҳрига Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (ОДКБ) норасмий саммитида иштирок этди.
ОДКБ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси мажлисида ОДКБ фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга, минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
5 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Грузия ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Георгий Кублашвили ва Руперт Жой ишонч ёрлиқлари топширди.
Давлатимиз раҳбари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, дипломатларни шарафли ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлади, юртимизда бошлаётган миссияларида муваффақият тилади. Ўзбекистоннинг ушбу икки давлат билан ўзаро муносабатлари ривожланиб бораётганини таъкидлади.
10 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Корея Республикаси Президентининг махсус вакили Ан Санг Суни қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
18 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Қуролли кучлари Марказий Қўмондонлиги қўмондони Девид Петреусни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг истиқболига доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
29 август. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ричард Норландни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон- АҚШ муносабатларига доир ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
11 сентабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини, МАТТ Ижроия қўмитаси директори ва Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши мажлиси иштирокчиларини қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ШҲТ саккиз йиллик фаолияти давомида минтақавий ва глобал хавфсизлик архитектурасини шакллантиришда муҳим рол ўйнаётган нуфузли халқаро ташкилотга айланди. Ўтган даврда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди, ташкилот олдида турган ғоят муҳим дастурий мақсад ва вазифаларни бажариш йўлида улкан қадамлар қўйилди.
4-5 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов давлат ташрифи билан Уммон Султонлигида бўлди.
Уммон Султонининг саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон ва Уммон раҳбарларининг учрашуви бўлди. Унда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уммон Султонлигига давлат ташрифи якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди. Томонлар Тошкентда ва Масқатда ўз элчихоналарини очиш хусусида келишиб олди.
8 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Швейсария Конфедерациясининг Федерал маслаҳатчиси, Федерал ташқи ишлар департаменти раҳбари Мишлин Калми-Рей хонимни қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон-Швейсария муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини, ушбу учрашув икки томонлама ҳамкорликка оид турли масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият эканини таъкидлади.
12 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари кўплаб соҳалардаги ҳамкорликни, шунингдек, трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш каби кенг кўламдаги халқаро масалаларни қамраб олишини қайд этди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини янада ривожлантиришга доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
23 октабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Соманахалли Кришнани қабул қилди.
Мамлакатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари изчил ривожланаётганини қайд этди. Бу муносабатлар икки мамлакат халқларининг тарихий, маданий ва маънавий яқинлигига асосланган.
Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
2 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Жонс Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти директори Фредерик Старр раҳбарлигидаги АҚШ экспертлари гуруҳини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари таниқли америкалик сиёсацҳуносларнинг Ўзбекистонга ташрифи юртимиз ҳаёти, жумладан, иқтисодиёт, илм-фан, таълим тизими ривожи, умуман, мамлакатимиз салоҳияти билан бевосита танишиш учун қулай имконият эканини таъкидлади.
13-14 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.
Туркманистон Президентининг саройида 13 декабр куни давлатимиз раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг яккама-якка суҳбати бўлди.
Музокаралар якунида Президентлар Ўзбекистон-Туркманистон қўшма баёнотига имзо чекдилар.
Ташрифнинг иккинчи куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманобод шаҳрида халқаро газ қувурини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.
Ашхобод сафари асносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
22 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
23 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Германия Федератив Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Жазоир Халқ-Демократик Республикаси ва Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган - Волфганг Ноен, Муҳаммад Воҳид ал-Ҳасан, Рамдан Мекдуд, Владимир Тюрденев ишонч ёрлиқларини топширди.
28 декабр. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Бош вазири Данияр Усеновни қабул қилди.
Суҳбат чоғида ўзаро манфаатдорликка асосланган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилди.