ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Давлат ва жамият. 1989 йил


23 июнь. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг XIV пленуми бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё область партия комитети­нинг биринчи секретари бўлиб ишлаб келган Ислом Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари ва Бюро аъзоси этиб сайланди.

30 июнь. Наманган область партия-хўжалик фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғона водийсида рўй берган фожиали воқеаларнинг оқибатларини бартараф этиш ва Наманган областидаги вазиятни тезроқ изга тушириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Икки кун мобайнида областдаги вазият билан танишиб, меҳнаткашлар, шу жумладан, месхети турклари вакиллари билан ҳам учрашган Ислом Каримов йиғилишда нутқ сўзлади. Мажлисда кўп йиллар давомида йиғилиб қолган мураккаб ва ўткир социал-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Меҳнаткашларнинг турмуш даражасини ошириш, жумладан, уй-жой, озиқ-овқат таъминоти, аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

9 июль. Ўзбекистон ССР Министрлар Советида республикада шахсий ёрдамчи хўжаликларни ва якка тартибдаги уй-жой қурилишини ривожлантириш муаммоларига бағишланган кенгаш бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади. Нутқда аҳолини уй-жой, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмин­лаш республикада ҳал қилиниши лозим бўлган роят муҳим муаммолар жумласидан экани таъ­кидланди.

12 июль. Ўзбекистон ССР Министрлар Советида республика қурувчиларининг уй-жойлар, социал, маданий-маиший ҳамда енгил саноат объектларини барпо этиш юзасидан биринчи ярим йилликдаги иш якунлари кўриб чиқилди. Кенгашда Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

21 июль. Фарғона область партия комитетининг пленуми бўлиб ўтди. Пленум Фарғона областидаги фожиали воқеалар ҳамда партия, совет, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг масъулияти туғрисидаги масалани муҳокама қилди. Пленумда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

23 июль. Ўзбекистон Компартияси Мар­казий Комитети, Ўзбекистон ССР Олий Со­вети Президиуми ва Министрлар Советининг ўзбек халқига, республиканинг барча аҳолисига Фарғона фожиалари билан боғлиқ мурожаатномаси эълон қилинди.

24 июль. Сирдарё область фаолларининг кенгаши бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

26 июль. Қорақалпоғистон область партия комитетининг пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

27 июль. Қашқадарё область партия ко­митетининг пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

19 август. Ўзбекистон Компартияси Мар­казий Комитетининг XVI пленуми бўлиб ўтди. Пленум аҳоли талаб ва эхтиёжларини қондиришнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш тадбирлари тўғрисидаги масалани муҳокама қилди. Унда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Ка­римов нутқ сўзлади.

26 август. Тошкент шаҳар партия комите­тининг пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ис­лом Каримов нутқ сўзлади.

31 август. Ўзбекистон Компартияси Мар­казий Комитетида идеология комиссияси ишчи гуруҳларини тузиш юзасидан таклифлар муҳокама қилинди. Унда тиллар ҳамда халқ байрамлари ва маросимларини ривожлантириш гуруҳларининг фаолияти ҳақида фикр юритилди.

2 сентябрь. Республика партия фаоллари­нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қонунчиликни мустаҳкамлаш, гражданларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вазифалари муҳокама қилинди. Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов нутқ сўзлади.

17 сентябрь. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети 1991 йилда улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги нишонланишини инобатга олиб, мазкур юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. Унда жумладан, Алишер Навоий ёдгорлик комплексининг энг яхши лойиҳаси учун танлов ўтказиш, ёдгорлик тангалари ва почта маркалари чиқариш, Алишер Навоий асарларининг ўзбек ва рус тилларидаги тўла тўпламини нашр этиш, Москва, Ленинград, Тошкент, Самарқанд шаҳарларида, шунингдек, иттифоқдош республикаларнинг пойтахтларида шоирнинг ижодига бағишланган илмий сессиялар ўтказиш режалаштирилди.

17 сентябрь. 1994 йилнинг декабрь ойида атоқли ёзувчи Абдулла Қодирий таваллудининг 100 йиллиги нишонланиши муносабати билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унда Аб­дулла Қодирийнинг адабий мероси ва ҳозирги замон ўзбек романи мавзусида бутуниттифоқ конференцияси, Тошкент, Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ёзувчи ижодига бағишланган театрлаштирилган томоша кўрсатиш, адибнинг асарлар тўпламини ўзбек ва рус тилларида нашр этиш, ёдгорлик уй-музейини ташкил этиш, Қодирий номли боғ лойиҳасини ишлаб чиқиш, Тошкент маданият институти, Жиззах педагогика институти ҳамда Тошкентда қурилаётган метрополитен станцияларидан бирига ёзувчининг номини бериш назарда тутилди. Адиблар, фан ва санъат арбоблари, жамоатчилик вакилларидан иборат республика юбилей комиссияси тузилди.

20 сентябрь. Москва шаҳрида КПСС Марказий Комитетининг пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов нутқ сўзлади.

27 сентябрь. Ислом Каримовнинг «Совет Ўзбекистони» ва «Правда Востока» газеталари мухбирларининг саволларига жавоблари «Янгиланиш нишоналари» сарлавҳаси билан матбуотда эълон қилинди.

5 октябрь. Москва шаҳрида жойлашган Ўзбекистан ССРнинг доимий ваколатхонасида СССР Олий Советининг иккинчи сессияси ишида қатнашаётган ўзбекистонлик СССР халқ депутатлари парламентдаги фаолияти самарадорлигини ошириш, сайловчилар ваколатларини руёбга чиқариш билан боғлиқ масалалар хусусида фикрлашиб олишди. Учрашувда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Ка­римов маъруза қилди.

7 октябрь. Ўзбекистон Компартияси Мар­казий Комитетида республикадаги сиёсий ва иқтисодий вазиятни барқарорлаштиришда олий ўқув юртлари, уларнинг раҳбарлари, партия ташкилотлари, педагоглар ва барча фаолларнинг ролини ошириш масалаларига бағишланган кенгаш бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

17 октябрь. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида Ўзбекистон ССР Олий Советининг навбатдаги сессиясига киритиладиган «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон ССР қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Мажлисда Ислом Каримов нутқ сўзлади.

25 октябрь. Ислом Каримов ўн биринчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг ўн биринчи сессиясида «Ўзбекистан ССР Дав­лат тили тўғрисидаги Ўзбекистан ССР қону­ни лойиҳаси ҳақида»ги маъруза юзасидан музокараларда якунловчи нутқ сўзлади.

28 октябрь. Тошкент область партия комитетининг пленуми бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов нутқ сўзлади.

2 ноябрь. СССР Олий Советининг иккин­чи сессиясида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов нутқ сўзлади.

4 ноябрь. Ўзбекистон ССР Министрлар Советида республика қишлоқ хўжалик маҳсулотларига белгиланган амалдаги давлат харид нархларининг адолатли эмаслиги ҳақида фикр юритилди. Унда Ўзбекистон Компар­тияси Марказий Комитетининг биринчи сек­ретари Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади. Йиғилишда бундай аҳволдан чиқишнинг ягона йўли — фақат харажатларни қоплаб қолмай, шу билан бирга, хўжалик юритишнинг янги усулига босқичма-босқич ўтиш имконини берадиган харид нархларини, республика Нархлар давлат комитети, олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, пухта уйлаб, иқтисодий жиҳатдан асослаб, ҳисоблаб чиқиш ва жорий этишдан иборат эканига эътибор қаратилди.

11-12 ноябрь. СССР Олий Совети депута­ти, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Кари­мов 582-Шаҳрисабз территориал округи ҳамда Чироқчи район сайловчилари билан учрашди. У ўз нутқида республикадаги сиёсий ва ижтимоий вазиятни ҳар томонлама таҳлил этиб, ҳудуднинг ижтимоий муаммоларига, уй-жой қурилиши ва соғлиқни сақлаш борасида ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида урғу берди.

19 ноябрь. Ўзбекистон Компартияси Мар­казий Комитети Бюросида республикани 1990 йил иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш давлат плани ҳамда республиканинг 1990 йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳаларини кўриб чиқишга бағишланган маж­лис бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

21 ноябрь. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Министрлар Советида Фарғона областида рўй берган қонли фожиалар сабабларини атрофлича ўрганишга бағишлаб ўтказилган йиғилишда нутқ сўзлади.

28 ноябрь. Ўзбекистон Компартияси Мар­казий Комитетининг ўн саккизинчи пленуми бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш хусусида маъруза қилди.

30 ноябрь. Нукусда Қорақалпоғистон об­ласть партия комитетининг пленуми бўлиб ўтди. Пленумда КПСС Марказий Комитети­нинг 1989 йил сентябрь пленуми якунлари ва область партия ташкилотининг вазифалари муҳокама қилинди. Пленумда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг би­ринчи секретари Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади.

5 декабрь. Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумида республикадан сайланган СССР халқ депутатларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов нутқ сўзлади. У республикадаги мавжуд энг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга тухталиб, уларни ҳал этиш борасида принципиал ёндашувларни баён қилди ва халқ депутатларига мурожаат этиб, уларни ўз олдида турган вазифаларни амалга ошириш учун бор куч ва ғайратларини сарфлашга, бунда Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳасини тиклаш масалаларини аниқ мадсадларни кўзлаб ўртага қўйган ҳолда ҳал этишга даъват қилди.

11 декабрь. Москвада СССР халқ депутатларининг иккинчи съезди очилиши арафасида республикамиз вакиллари Ўзбекистан ССРнинг доимий ваколатхонасида йиғилишди. Унда Ўзбекистон раҳбари Ислом Кари­мов нутқ сўзлади.

30 декабрь. Тошкентда бўлиб ўтган республика фаоллари йиғилишида СССР халқ депутатлари иккинчи съезди ҳамда 1989 йил декабрида бўлиб ўтган КПСС Марказий Комитети пленумининг қарорлари муҳокама қилинди. Унда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секрета­ри Ислом Каримов нутқ сўзлади.