Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этган эди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра ҳар йили бу сана Хотира куни сифатида ёд этилмоқда.
Биринчи Президентнинг қатъияти ва жасорати билан юртимиз мустақилликка эришган, тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритган. Ислом Каримовни қанча эъзозласак, халқимизга, ёшларимизга маънавият етказган бўламиз, дея таъкилаганди Шавкат Мирзиёев.
Ушбу маросим ҳам давлат ва жамоатчилигимизнинг Ислом Каримовга ҳурмати ифодаси бўлди.
Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти, орзу-истаклари, мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашдаги хизматлари ёдга олинди.