ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ЁДИ ҲАМИША ЁДДА


12.05.2026

Юртимизда кенг миқёсда нишонланган “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, ундаги “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси ҳамда Биринчи Президент номи билан аталувчи кутубхона ташриф буюрувчилар билан ғоят гавжум бўлди.

Юртдошларимиз – мактаб ўқувчилари, олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари талабалари, турли касб-кордаги одамлар, зиёлилар, шунингдек, хорижий давлатлардан келган меҳмонлар – мустақил давлат асосчиси бўлган буюк инсон ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш билдириб, унинг хотирасини ёдга олишди.

Узоқ йиллар Биринчи Президентнинг шахсий фотографи бўлиб фаолият юритган инсон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоев томонидан ташкил этилган – мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фронт ортида меҳнат қилган ҳамюртларимизни хотирлаш ва қадрлаш йўлида – Ислом Каримов томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган, ўша йиллардаги тарихий ва улуғвор воқеликлар ҳақида гувоҳлик берувчи сувратлардан иборат махсус фотокўргазма, ташриф буюрувчиларда, айниқса, катта қизиқиш уйғотди.

Т.Қурбонбоев фотосуратлари