11 январь куни Ёдгорлик мажмуасига Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ташриф буюрди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазирига мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Иброҳим Джунусов ҳамроҳлик қилди.
Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали пойида унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ёдгорлик мажмуаси раҳбари Темур Ширинов меҳмонларга «Оқсарой» қароргоҳининг тарихи, мазкур ҳудудда кейинги йилларда амалга оширилган ўзгариш ва янгиликлар, Ислом Каримов музейининг очилишига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳусусида сўзлаб берди.
«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасида элчи жаноблари ва қўшни давлат делегацияси аъзоларини Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова қарши олди.
Анъанага кўра юқори мартабали меҳмонларга «Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси» хотира китоби ва кўргазманинг каталоги совға қилинди.
Самимий ва очиқ мулоқот чоғида Чингиз Айдарбеков Татьяна Акбаровнага ҳамда мажмуа ходимларига дўстона қабул ва юксак эътибор учун чексиз миннатдорлигини билдирди.
Исмаил Хамдиев олган суратлар