Ходимлар масофадан ишлашга ўтди
25.03.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 19 март куни имзоланган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси қатор чора-тадбирларни кўряпти. Унга кўра, 2020 йил 23 мартдан бошлаб асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилди. 24 март ҳолатига кўра, Ёдгорлик мажмуасида фаолият кўрсатаётган 29 нафар ходим ўз хоҳишига кўра, меҳнат таътилига чиққан, 5 нафар ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқди, 14 нафар ходим масофадан меҳнат фаолиятини олиб боряпти. Меҳнат фаолиятини давом эттираётган ходим ва ишчиларнинг ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши тўла таъминланган.