ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ташаккурнома


01.04.2021

Ислом Каримов музейига юртимизнинг энг чекка бурчаги - Сурхондарё вилоятининг Узун туманидан ташриф буюрдим. Музейга ташриф буюриш менда унутилмас таассуротлар қолдирди. Мен яна бир бор амин бўлдим-ки, ўзбек элининг  севимли, садоқатли ва буюк ўғлони жаҳонга танилган буюк аждодларимиз: Амир Темур, Алишер Навоий, Ал Хоразмий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Захириддин Мухаммад Бобурлар каби халқ хотирасида абадий қолади.

Музейда намойиш етилаётган экспонатлар хақидаги экскурсоводнинг батафсил ҳикояси мени яқин тарихимизга қайтарди ва кўз олдимда яна бир бор ўз Ватанининг дуосидаги ва ўзга юртлардаги миллионлаб ватандошлари томонидан севиб-севилиб келаётган бир инсон гавдаланди.

Биринчи Президентимиз халқ фаровонлиги ҳақидаги фикрлари билан юрган боғдаги йўллардан юриш менга алоҳида фахр-ифтихор туйғусини бахш этди.

Мухтарам Татьяна Акбаровна, Ислом Каримов ҳақидаги хотираларидан бирида турмуш ўртоғингизнинг севимли адабий характери М.Горькийнинг “Изергил кампир” ҳикоясидаги бош қаҳрамон Данко бўлгани ҳақида ёзган эдингиз, Биринчи Президентимиз ҳам ҳикоя қаҳрамони сингари, бутун умрини халқ хизматига бағишлаган ва бутун борлиғи билан Она халқига хизмат қилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан Биринчи Президентимизнинг хотирасига эҳтироми учун чексиз миннатдорман.

1986 йилда Педагогика институтининг рус тили ва адабиёт факультетининг битирувчилари 35 йилдан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида курсдошлар учрашуви ташкил этилди. Биз  “Соғлом авлод учун”  фонди ҳамда Каримова Татьяна Акбаровнага мазкур учрашувни уюштирганлиги ва эсдалик совғалари учун чуқур миннатдормиз.

 

Шайкулов Курбанмурад  03.25.2021 йил