ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

СОЛНОМА Октябрь


09.10.2020

2014 йил 2 октябрь

Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси»да БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси очилди.

Ушбу халқаро форумда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари, шунингдек, АҚШ, Франция, Испания, Германия, Хорватия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Сингапур, Таиланд каби ўнлаб мамлакатлардан мутахассислар, халқаро туризм ташкилотлари раҳбарлари, экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сессиянинг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

1995 йил 3 октябрь

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

1996 йил 4 октябрь

Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов Қозоғистон пойтахти Алмати шаҳрига ташриф буюриб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Россия Федерацияси Бош вазири В.Черномирдин иштирок этган учрашувда қатнашди. Учрашув қатнашчилари Афғонистон ҳамда Тожикистон —Афғонистон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

2000 йил 4 октябрь

Президент Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Сидней олимпиадасида қатнашган делегациямиз аъзоларини қабул қилди. Сидней олимпиадаси Ўзбекистон бокси тарихида айниқса унутилмас воқеа бўлиб қолди. Ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб «Олимпия чемпиони» деган юксак номга мушарраф бўлди.

5 октябрь 1999 йил

Корея Республикаси Президенти Ким Дэ Жунгнинг «Чонг Ва Де» (Мовий уй) қароргоҳида Президент Ислом Каримовни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сўнгра икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги мулоқоти бўлди. Ўнда давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ҳамда халқаро миқёсдаги масалалар хусусида ўзаро фикр алмашишди.

2002 йил 6-7 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Молдова пойтахти Кишинёвда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.

МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг тор доирадаги мулоқоти чоғида Ҳамдўстлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, МДҲ фаолияти, мамлакатлараро иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

1995 йил 10 октябрь

Президент Ислом Каримов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг бош котиби Вильгельм Хойнкни қабул қилди.

Мамлакатимиз ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

1998 йил 11 октябрь

Россия Федерацияси Президенти Борис Ельцин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Президентларнинг яккама-якка суҳбати чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, минтақавий ва умумбашарий хавфсизлик ҳамда бошқа муҳим масалалар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

1991 йил 27-28 октябрь

Украина Олий Кенгашининг Раиси Леонид Кравчук бошчилигидаги ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Тошкентга келди. Юксак мартабали меҳмонни Тошкент аэропортида Президент Ислом Каримов кутиб олди. Икки мамлакат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Ўзбекистон ва Ўкраина давлатлараро муносабатларининг асослари тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Президент Ислом Каримов мазкур ҳужжатни икки республика ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги тарихий қадам, деб баҳолади.

1991 йил 30 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Кипр Республикаси Президенти Георгиос Василиу бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

1992 йил 28 октябрь

Президент Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон давлат делегацияси Туркия Республика деб эълон қилинган куннинг 69 йиллигига бағишланган тантаналарда қатнашиш учун Анқарага жўнаб кетди. 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркиянинг Анқара шаҳридаги Мустафо Камол Отатурк номидаги отчопарда ўтказилган Туркия Республикасининг 69 йиллиги байрами тантаналарида иштирок этди.

1993 йил 24 октябрь

Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилган кун ҳамда Ўзбекистонда БМТ ваколатхонасининг расмий очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримов нутқ сўзлади.

1993 йил 27 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Республикаси Президенти Франсуа Миттераннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Парижга жўнаб кетди.

Ўзбекистон делегацияси ва унинг раҳбарини «Орли» аэропортида мамлакат Президенти Франсуа Миттеран бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари кутиб олди.

Ташрифнинг биринчи кунида Президент Ислом Каримов Франция Президенти Франсуа Миттеран ва Бош вазир Эдуар Балладюр, ташқи ишлар вазири Ален Жюппе билан суҳбатлашди ҳамда Елисей саройида янги Европанинг Париж хартиясига имзо чекди.

1994 йил 24 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Цзянь Цзэмин таклифига биноан давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди. Пекиннинг машҳур «Таньаньмэн» майдонида Президент Ислом Каримов ва унинг рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Цзянь Цзэмин ва Хитойнинг бошқа раҳбарлари расмий кутиб олдилар.

Халқ вакилларининг мажлислар уйида Ислом Каримов билан ХХР Раиси Цзянь Цзэмин ўртасида яккама-якка суҳбат бўлиб ўтди. Шундан сўнг делегацияларнинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бошланди. Ушбу музокаралар давлатлараро расмий ҳужжатларни имзолаш маросими билан якунланди.

25 октябрь куни Президент Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Раиси Ли Пэн билан учрашди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривож лантириш ҳақида сўз борди.

1995 йил 24 октябрь

Президент Ислом Каримов БМТ ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган Бош ассамблеянинг тантанали мажлисида нутқ сўзлади. Эртасига эса мамлакатимиз раҳбари АҚШ вице-президенти Альберт Гор билан учрашиб, Ўзбекистон — АҚШ ўртасида тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқалар ривожига ҳамда МДҲдаги бугунги вазият, хусусан, Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига дахлдор масалалар юзасидан суҳбатлашди.

1995 йил 30 октябрь

Президент Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг доимий қўмитаси аъзоси Ху Цзиньтао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

1995 йил 31 октябрь

Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов Жаҳон банки президенти Жеймс Д. Уолфенсон раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ислом Каримов Жаҳон банки ва унинг ташкилотлари билан шерикликда амалга оширилаётган тадбирларга тўхталиб, бу нуфузли молия ташкилоти билан коммуникацияни ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт қудратини ошириш ва малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишдан Ўзбекистон манфаатдор эканини таъкидлади. Меҳмон ўз навбатида Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун қулай шарт-шароит ва кафолат мавжудлигини айтиб, мамлакатдаги барқарор тинчлик бунинг асосий гарови эканини эътироф этди.

1996 йил 23 октябрь

Мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси президенти, атоқли ёзувчи Чингиз Айтматовни қабул қилди. Суҳбат чоғида мазкур ассамблеянинг қардош халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни, маънавий бирликни янада мустаҳкамлашдаги муҳим ўрни хусусида фикр алмашилди.

1996 йил 24 октябрь

Тошкентдаги «Туркистон» саройида «Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни» мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу маърузаси «Амир Темур — фахримиз, ғуруримиз» сарлавҳаси билан матбуотда чоп этилди.

1997 йил 30 октябрь

Дўрмон қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Венгрия Республикаси Президенти Арпад Гёнцни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Сўнг Президент Ислом Каримов ва Арпад Гёнцнинг яккама-якка суҳбати бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ва Венгрия Республикаси ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

1998 йил 23 октябрь

Президент Ислом Каримов буюк муҳаддис Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллик юбилей тантаналарида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

1998 йил 28 октябрь

Президент Ислом Каримов Туркия Республикаси миллий байрами — Республика эълон қилинганининг 75 йиллиги тантаналарида иштирок этиш учун Анқарага келди. Эсенбўға аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия Президенти Сулаймон Демирэл ва бошқа расмий кишилар кутиб олди.

Туркия Президентининг қароргоҳида икки давлат раҳбарларининг яккама-якка суҳбати бўлди. Ислом Каримов туркиялик ҳамкасбини қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этиб, Туркия раҳбариятига миллий истиқлолни янада мустаҳкамлаш, мамлакатни ҳар томонлама обод этишда янги муваффақиятлар тилади. Мулоқот чоғида Ўзбекистон — Туркия муносабатларига оид ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

1998 йил 29 октябрь

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамда Туркия миллий байрами тантаналарининг бошқа иштирокчилари мамлакат парламентига ташриф буюрди. Бу ерда Каспий денгизи ва Марказий Осиё нефть ва газини жаҳон бозорига етказиб бериш тўғрисидаги Анқара декларацияси имзоланди.

Декларацияда Транскаспий ва Транскавказ нефть-газ тизимларини ўз ичига оладиган «Шарқ-Ғарб» энергетика йўлаги муҳим лойиҳа экани қайд этилган.

Ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг меҳмонлар Президент Сулаймон Демирэлни байрам билан қутлашди. Шу ернинг ўзида Туркия Буюк Миллат Мажлиси Раиси Ҳикмат Четин номидан тантана иштирокчилари шарафига қабул маросими уюштирилди. Туркияга ташриф асносида Ислом Каримов байрам муносабати билан Анқара отчопарида ўтказилган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди.

1998 йил 30 октябрь

Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Шу куни Дўрмон қароргоҳида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Сўнг икки давлат раҳбарининг яккама-якка суҳбати бўлиб ўтди.

1998 йил 31 октябрь

Дўрмон қароргоҳининг мажлислар залида икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бошланди. Музокаралар сўнгида қўшма ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартномага имзо чекдилар. Икки давлат раҳбарлари яна бир муҳим ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида 1998—2005 йилларда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги шартномани ҳам имзоладилар.

Маросим ниҳоясига етгач, мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда ўзбек ва қозоқ халқларининг анъанавий қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Нурсултон Назарбоев Ватанимизнинг юксак мукофоти — «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланганини маълум қилди. Ислом Каримов Қозоғистон Президентига мукофотни тантанали равишда топширди.

2001 йил 30 октябрь

Президент Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги бош қўмондони Томми Фрэнксни қабул қилди. Учрашувда халқаро террорчиликка қарши кураш масаласи, минтақадаги ҳарбий-сиёсий ҳолат, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи юзасидан фикр алмашди.

2002 йил 24 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

2002 йил 27 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Венгрия Республикасига жўнаб кетди.

28 октябрь куни Венгрия парламентининг ҳашаматли биноси олдидаги «Кошута» майдонида Президент Ислом Каримовни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Президент Ислом Каримов ҳамда Венгрия раҳбари Ференц Мадлнинг яккама-якка учрашувида икки ва кўп томонлама муносабатлар, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди. Халқаро миқёсдаги масалаларга Ўзбекистон ва Венгриянинг муносабатлари уйғунлиги таъкидланди. Айни чоғда Евроатлантик ҳамда Марказий Осиё минтақаларида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

2006 йил 27 октябрь

Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги ва соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 670 йиллиги тантанали нишонланди.

Президент Ислом Каримов мазкур шодиёна муносабати билан Қарши шаҳрига ташриф буюрди. Шаҳар марказидаги Мустақиллик майдонида бўлиб ўтган байрам тантаналарида Президентимиз байрам қатнашчиларини, уларнинг тимсолида бутун Қарши шаҳри аҳолисини, қашқадарёликларни табриклаб, нутқ сўзлади.

2007 йил 26 октябрь

Президент Ислом Каримов Оқсаройда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятларни тўла ишга солиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

2007 йил 31 октябрь

Президент Ислом Каримов Оқсаройда Осиё тараққиёт банки президенти Харухико Куродани қабул қилди.

Оқсаройдаги учрашувда Ўзбекистон — ОТБ муносабатларига доир масалалар, қўшма лойиҳалар ижросининг бориши ва янгиларини ишлаб чиқиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

2013 йил 24-25 октябрь

Президент Ислом Каримов Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида бўлиб, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Минск учрашувида Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президентлар минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандаси каби таҳдидларни бартараф этишда ҳамкорлик борасида фикр алмашдилар.

Президент Ислом Каримов МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисида нутқ сўзлади. Жумладан, Афғонистондаги вазият ҳақида тўхталиб, бу муаммонинг ҳарбий ечими йўқ экани, қуролли можарога муроса ва музокаралар йўли билан барҳам бериш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.

Давлат раҳбарлари жиноятчилик, одам савдоси, наркобизнес, терроризмга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисидаги дастурларни тасдиқладилар.

2014 йил 23-24 октябрь

Президент Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Расмий кутиб олиш маросимидан кейин Президентларнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатларимиз манфаатлари муштараклиги, икки томонда ҳам кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун хоҳиш ва ирода мавжудлиги, давлатларимиз бунинг учун улкан салоҳият ва имкониятларга эга экани таъкидланди.

Музокаралар якунида Президент Ислом Каримов ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзоладилар. Икки мамлакат ўртасида замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси воситалари етказиб беришга, ташқи сиёсат маҳкамалари ва савдо-саноат палаталари ўртасидаги муносабатларга, экология соҳасида ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланди.

2015 йил 24 октябрь

Президент Ислом Каримовнинг таклиф ига биноан Япония Бош вазири Шиндзо Абэ расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Кўксарой қароргоҳида Япония Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Япония Бош вазири Шиндзо Абэ шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. Ўзбекистон ва Япония раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ислом Каримов ва Шиндзо Абэнинг тор доирадаги учрашувида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.