Ўзбекистон халқини юрагига, қалбига жо қилган Биринчи Президентимиз, бутун умрини шу элнинг фаровонлиги, шу юртнинг равнақига бағишлаб яшади.
Табиийки, кўргазма экспозициясидан ўрин эгаллаган фотосуратларда, таниқли мўйқалам усталари ҳамда ёш рассомларнинг ижод намуналарида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид воқеликлар тўлиқ қамраб олинмаган.
Айни пайтда, Ёдгорлик мажмуасида Ислом Каримов музейини шакллантириш ва музей очилишига ҳозирлик кўриш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Янги музей экспозициясидан сўзсиз, бу буюк шахснинг ҳаёти ва серқирра фаолияти билан боғлиқ бой артефактлар, Биринчи Президентнинг илмий-маънавий мероси муносиб ўрин эгаллаб, тўлиқ намойиш этилади.
Шу кунларда эса, «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасига ташриф буюрувчиларнинг кети узилмаяпти.
Мазкур кўргазма иш бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин, шу қисқа муддат ичида кўргазмага 153 мингга яқин киши ташриф буюрганининг ўзи ҳам, кўргазма ҳамюртларимиз учун қадрли бир масканга айланганидан далолатдир.