ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ


23.11.2023

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуасида соҳа мутахассислари билан мулоқот бўлиб ўтди. Истиш мавсумининг бошланиши муносабати билан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ республика ИИВ Ёнғин хавқсизлиги Бош бошқармаси вакиллари томонидан жойларда, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик объектларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Мажмуа худудида жойлашган музей (Оқсарой қароргоҳи), кўргазма зали, кутубхона замонавий ва илғор техника ва технологиялар билан тўлиқ жихозланган.

Бу биноларда Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолияти, ўзбек давлатчилиги тарихига оид бебахо экспонатлар, архив материаллари мавжуд.

Бундай беназир моддий ва маънавий бойликни асраб авайлаш долзарб аҳамиятга молик масала саналади.

Мажмуа ходимлари билан мулоқот давомида соха мутахассислари томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш чора тадбирлари тўғрисида тўлиқ ахборот берилди. Ушбу мавзуда тайёрланган қисқа ва таъсирчан видофильм ҳам намойиш этилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Илмий-маърифий мажмуада бинолардаги автоматлаштирилган электр мосламалар, ёнғинни бартарф қилиш ускуналаридан фойдаланиш қоидалари бўйича ходимлар билан доимий равишда амалий машғулотлар олиб борилади.

Мазкур ишларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида  йиғилиш қатнашчиларига ёнғин хавфсизлиги қоидалари жамланган янги қўлланма тарқатилди.