ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Пойтахтимизда анъанавий III Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди


29.03.2021

Мусобақада иштирокчилар марафон, ярим марафон, экиден ҳамда 3км масофага югуриш бўйича рақобатлашди. Марафонда юртимиз вакилларидан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан  келган атлетлар ҳам иштирок этди. Биринчи бор ўтказилган экиден марафон баҳсларида турли вазирлик, идора, корхона-ташкилотлар ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган дипломатик корпуслардан жами 64та жамоа қатнашди.

2021 йил 28 март куни Ислом Каримов илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига III Тошкент халқаро марафонида ҳакамлик қилиш учун Самарқанд ва Хоразм вилоятидан келган меҳмонлар ташриф буюрди.  Урганч Олимпия заҳиралари енгил атлетика мактабининг бош мураббийси Жасурбек Абдуллаев  Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси билан танишар экан, 2014 йил 29 сентабрда камтарона меҳнати юксак эътироф этилиб, Биринчи Президентимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланганини фахрланиб сўзлаб берди. “Юртимиз тинч ва фаровон бўлсагина, одамларда спортга иштиёқ бўлади, бугунги ютуқларимиз кечаги кунларнинг меваларидир”, деди у. 

 

М.Арушанова