ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ОПЕК Бош котиби Ёдгорлик мажмуасида


16.05.2018

Ёдгорлик мажмуасига нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар Ташкилоти (ОПЕК)нинг Бош  котиби Мохаммед Баркиндо рафиқаси билан ташриф буюрди.

Меҳмон Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти таваллудининг 80 йиллигига бағишланган «Бутун оламни жо этган юрак» кўргазмасини томоша қилиб, фахрий меҳмонлар китобига куйидаги дастхатни ёзиб қолдирди:
«Буюк Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов музейида бўлиш менга фахр ва мамнуният бағишлади. У  ҳаётини ўз халқининг фаровонлигига бағишлаган ибрат намунаси эди. Уни кучли етакчилик қобилияти ва ҳаётий тамойиллари учун нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам, умрбод ёдда сақлайдилар. Охиратлари обод бўлсин. Омин.»

Бош котиб анъанавий «Ўзбекистон -Нефть ва газ» кўргазмаси ишида қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрган.