ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Адлия вазирлигида Биринчи Президентимиз И.А.Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди


26.01.2018

2017 йилнинг 25 январь куни Адлия вазирлигида Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз, халқимизнинг буюк ўғлони Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб йиғилиш ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг илмий тадқиқод ва таълим маркази мудири, сиёсий фанлар доктори В.Қўчқоров маърузаси билан иштирок этди.

2017 йил 25 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарор билан бир қатор географик объектларга хусусан, Тошкент давлат техника университетига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Тошкент халқаро аэропортига, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга у кишининг муборак номлари берилди.

Шу кунларда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуаси очилади ва Қарши шаҳрида ҳайкал ўрнатилади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг мамлакатда амалга оширган улкан ишлари, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакатнинг мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган буюк давлат арбоби эканликлари борасида атрофлича фикр юритилди.

Адлия вазирлиги 
Ахборот хизмати