ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Ёзги таътил “Камалак” билан


08.08.2018

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан ёзги оромгоҳларда дам олаётган ёшлар ва болалар 7 август куни Ёдгорлик мажмуасига келиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойида унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

 

Республиканинг бир қатор вилоятларидан ташриф буюрган, асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг фарзандлари, юртимизнинг сўлим масканларида ёзги таътилларини мароқли ўтказмоқдалар. Ёшлар Иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган дастурда Ислом Каримов номи билан боғлиқ қадамжоларни зиёрат қилиш ҳам кўзда тутилган.

 

 

Болалар «Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Бу ерда уларга Мустақиллигимизнинг асосчиси, ёшларга фан, таълим, маданият ва спорт йўналишларида улкан имкониятлар эшигини очиб берган буюк шахс – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти тўғрисида атрофлича сўзлаб берилди. Ҳар бир расм ва фотосурат билан боғлиқ хотиралар ёшларни бефарқ қолдирмади.