ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ...”


28.08.2026

Бу сўзлар мустақиллигимизнинг шонли 35 йиллик байрами бош шиори ва ғоясида ўз аксини топган бўлиб, унда шу  муаззам юрт ва унинг одамлари, шу бунёдкор халқнинг асрий интилишлари, Ватаннинг ягона байроғи остида бирлашиб, буюк ва фаровон келажакни қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатлари мужассам: “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”

Хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, тадбиркорлик ва хусусий секторни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли фаровонлигини, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотлар самарасини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ватандошларимизга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонини – Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тантанали вазиятда топшириш вазифаси белгиланган эди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг қуйидаги бир гуруҳ ходимлари ҳам мазкур юксак мукофот билан тақдирланишди:

Мажмуа Васийлик кенгаши аъзоси Татьяна Каримова

Мажмуа раҳбари Темур Ширинов

Раҳбар ўринбосари Бахтиёр Рўзиқулов

Раҳбар ўринбосари Севара Турсунова

Ойбек Абдимўминов

Комилжон Шамсиддинов

Мирзараҳмат Ҳамдамов

Ўткир Раҳимов

Темур Қурбонбоев

Ирина Ивлева

Сайфулла Ҳайбатов

Муниса Адилова

Зуҳра Галяутдинова