ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ХОТИРАНГИЗ ҚАЛБЛАРИМИЗДА


01.02.2023

 

Унутилмас лаҳзалар...

Ўзбекистон республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 85 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда пойтахтимиздаги Оқсарой қароргоҳига ҳамюртларимиз ташриф буюриб, у кишининг хотирасини чуқур ҳурмат ила ёдга олмоқдалар.

Ислом Каримов хайкали пойига гуллар қўйилиб, Қуръон тиловат қилинмоқда. Ташриф буюрувчилар орасида Биринчи Президентнинг сафдошлари, узоқ йиллар унинг раҳбарлиги остида хизмат қилган инсонлар, кенг жамоатчилик, ёш авлод вакиллари бор.

Бу ерда Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримовани учратиш кўпчилик учун айниқса қувонарли воқеа бўлди. Унутилмас дақиқалардан эсдалик сифатида суратга тушиш истагида бўлганларга Татьяна Акбаровна бажонидил розилик билдириб, уларга ўз миннатдорлигини ифода этди.

 

Ф.Курбанбаев суратлари