Ҳар йили 21 февраль куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида Бутунжаҳон гидлар куни нишонланади. Шу муносабат билан Тошкентда “Туризм ва экскурсия фаолияти: янги муаммолар ва ривожланиш йўллари” мавзусидаги VIII Ўзбекистон гидлар форуми ўтказилди. Анжуманга 500 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан республика бўйлаб 200 дан зиёд гид ва туризм соҳаси мутахассислари йиғилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад – экскурсия соҳасида тажриба ва билим алмашиш, туризм индустриясининг муҳим йўналишлари ва истиқболларини муҳокама қилиш учун халқаро платформа яратиш, ўзбекистонлик ва хорижий ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, туризм ва экскурсия хизматларини рағбатлантиришнинг рақамли трансформацияси ва замонавий технологияларини такомиллаштириш йўлларини муҳокама қилишдан иборат.
Форум иштирокчилари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, “Бутун оламни жо қилган юрак” галереяси билан яқиндан танишдилар.
Галереяда намойишга қўйилган Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига оид турли санъат асарлари – картиналар, портретлар, фотосуратлар ва ҳайкалтарошлик намуналари тадбир қатнашчиларида ёрқин таасурот қолдирди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Т.Қурбонбоев фотосуратлари