ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

ХАБАРНОМА


24.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-Ф-сонли Фармойишига кўра Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси томонидан 2022 йил 11-12 май кунлари Қарши шаҳридаИслом Каримов ўқишлари: Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлида шарт-шароитлар, илк қадамлар, ислоҳотлар мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказишни режалаштирмоқда.

Анжуман қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

1–Шўъба: Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши: тарихий воқеа ва жараёнлар. 

2Шўъба: Мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ҳолат.

3Шўъба: Мустақилликнинг илк йилларида таълим, фан ва маънавий ҳаёт.

4–Шўъба: Халқаро алоқаларнинг йўлга қўйилиши ва жаҳон ҳамжамиятига интеграция.

Иштирокчилар учун мақолалар топшириш талаблари:

Мақолалар 2022 йил 1 апрелгача қабул қилинади. Ҳажми 10-15 бетгача, грамматик ва стилистик хатоларсиз. Мақолалар Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда терилган бўлиши шарт, (юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см). Мақоланинг юқори қисми ўртасида мақоланинг номи бош ҳарфлар билан берилади – Ф.И.Ш. илмий даража ва унвони (агар бўлса), ташкилот номи ва шахсий телефон рақами кўрсатилсин. Конференцияда иштирок этиш учун тақдим этилган мақолалар қайтарилмайди. Мақолалар мазмуни, статистик маълумотлар ишончлилиги учун муаллифлар жавоб беради. Матнларнинг илмий даражаси чоп этиладиган талабларга жавоб бериши лозим.

Мақола матнлари ўзбек, рус тилларида қабул қилинади.   

Мақолалар conf-copmlex@mail.ru электрон почтаcи орқали қабул қилинади.  

Маълумот учун телефонлар: 71 239-55-89; +998 99 598 68 70;  +998 97 726 99 98.