Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрувчиларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Ҳаётининг айни шу палласида атрофдаги воқеа ва жараёнларга нисбатан одамда қизиқиш кучли бўлади. Ҳар қандай янгилик ва тарихий жараёнлардан воқифлик унинг дунёқараши, тафаккурини бойитиш билан бирга мустақил фикрлаш қобилиятини кучайтиради. Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқурроқ ўрганишга бўлган интилиш ҳам шундандир. Яхши инсоний фазилатларга эга бўлишда, орзуларининг рўёбини кўришда, ўз Ватани ва халқига садоқат билан хизмат қилган шахснинг умр йўли ёшларимизнинг кўпчилиги учун ибрат ва ўрнак вазифасини ўтаётгани ҳам айни хақиқатдир.
Мамлакатимизда ёш авлодга эътибор ҳамиша давлат сиёсати даражасидаги масала бўлиб келган. Таълим олиш, касб танлаш, илмий, ижодий изланишлар учун бугун уларга барча эшиклар очиқ. Шу жумладан Ёдгорлик мажмуаси эшиклари ҳам.
Мажмуага Ўзбекистон Миллий университетининг амалий математика, география, тарих ва ўзбек филологияси фанларига ихтисослашган факультетлар талабалари ташриф буюрдилар. Мамлакатнинг етакчи олийгоҳларидан бирида таълим олаётган ёшлар Ўзбекистоннинг мустақил давлат мақомини қўлга киритиши, шаклланиши ва халқаро майдонда мустаҳкам ўрин эгаллаши билан боғлиқ воқеалар акс эттирилган фотосуратлар, мўйқалам усталари томонидан Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб яратилган асарлар, хайкалтарошларнинг ижод намуналари жамланган “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Ислом Каримов номидаги кутубхонада бўлиб, зиё маскани жойлашган бинонинг тарихи, бу ердаги ноёб китоб фонди хақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Муаллимлар ва ўқувчиларнинг таъкидлашича, мустақил давлатнинг асосчиси, унинг шаклланиши ва тараққиётида алоҳида ўрин эгаллаган, ўз даврининг буюк сиёсатчиси бўлган инсоннинг номи билан боғлиқ жойларда бўлиш Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишда кутилган натижа беради. Рефератлар, диплом ишлари, докторлик диссертацияларини тайёрлашда бу ердаги беназир манбалардан фойдаланиш илмий изланишларнинг самарадорлигини таъминлайди.
Шу кунларда Мажмуага қадам ранжида қилган, Ўзбекистон Республикаси ИИВги қошидаги 1-чи Тошкент академик лицейи талабалари даставвал Ислом Каримов хайкали пойига гул қўйиб, Биринчи Президентнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Шундан кейин ёшлар “Бутун оламни жо қилган юрак” номли кўргазмани томоша қилишди. Оқ-қора рангли фотосуратларда тасвирланган истиқлол солномасида Биринчи Президентнинг қатъийлиги, жасорати, моҳир сиёсатчи сифатида фожеали вазиятларни бартараф эта олиш қобилияти, халқпарварлиги ифода этилган. Ислом Каримовнинг шахсий ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ вокеаларни эслатувчи экспозиция меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Темур Қурбанбаев фотосуратлари