2020 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида “Биринчи Президент Ислом Каримовнинг электрон архиви маълумотлар базаси” ва “Оқсарой қароргоҳи бўйлаб виртуал видеосаёҳат”тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари, профессор Т.Ш.Ширинов кириш сўзида, ушбу электрон архив нафақат, Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида, балки, бутун ўзбек халқинингистиқлолга эришган илк даврларда бошидан кечирган воқеаларни қамраб олгани, айниқа, мамлакатимизнинг биринчи раҳбари томонидан ўтказилган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва мазкур ислоҳотларнинг амалда ўз ўрнини топгани, буларнинг барчаси буюк тарихий воқега айланганини таъкидлади.
Тадбирда Биринчи Президент Ислом Каримовнинг рафиқалари Т.А.Каримова ўзининг қутловида ушбу лойиҳанинг амалга ошиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 25 январдаги қарорига кўра, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг хотира ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётганини таъкидлади. Шунингдек, бундай тақдимотларнинг афзаллиги хусусида сўзлаб,бу электрон архивдаги маълумотларда Ислом Каримовнинг юрт, давлат учун амалга оширган ишлари муҳрлангани, бу ғояларнинг тарихий аҳамияти катта эканини айтди.
Меъморий ёдгорликнинг бош илмий ходими В.Аҳмедова ҳам тадбирда сўзлаб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг электрон архиви замонавий музейшунослик ишида муҳим ўрин тутишини, шунингдек, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва бошқа ижтимоий фанларнинг тадқиқотлари билан шуғулланувчи илм аҳли учун асосий манба эканини таъкидлади.
Тақдимот ишида республиканинг етакчи олимлари, жамоат арбоблари, кутубхона ва музей ишлари бўйича мутахассислар, журналистлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.