Сизни қутлуғ сана – таваллуд топган кунингиз билан табриклашга ижозат бергайсиз.
Бу кун кўпчилик ҳамюртларимиз қатори бизлар учун ҳам қадрлидир.
Узоқ йиллар давомида, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевичнинг ёнида туриб, унинг фақат ва фақат Сизга бағишланиши мумкин бўлган меҳру-муҳаббати, садоқати, энг муҳими, қимматли вақтларини халқ билан баҳам кўриб келдингиз.
Сиз иффатли, латофатли, ниҳоятда камтарин аёлсиз.
Сиз матонатли, бағри кенг, оқила аёлсиз.
Биринчи Президентнинг рафиқасига хос барча хислатларга эга бўла туриб, Сиз ўз халқининг оддий, самимий фарзанди – қизи бўлиб қолгансиз.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг маънавий меросини асраб-авайлаш, унинг хотирасига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш йўлидаги амалларингиз ибратга лойиқ.
Азиз ва муҳтарама Татьяна Акбаровна, хонадонингизга тинчлик ва хотиржамлик, Сизга ва яқинларингизга бахт, сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаб қоламиз.