Ҳар йили 30 январ куни Канада давлатидаги ўзбек жамоатчилиги вакиллари Ўзбекистон мустақиллиги ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби хотирасига ҳурмат бажо келтиришади.
Канаданинг Торонто шаҳрида ўтган бу галги тадбир иштирокчиларига Биринчи Президент рафиқаси Татяна Каримова табрик йўллади. Татяна Акбаровна, ўз табригида жумладан, Канада Ўзбек ватандошлар жамияти раҳбари Нодира Йўлдошевага – миллий қадриятларни, ватандан олисда бўлса-да, шараф билан асраб-авайлаб, ривожлантириб келаётгани, фидойилиги учун миннатдорлик билдирди.
– Бу ерда, Канадада ватандошларимиз, ўзбеклар билан дийдорлашиш, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, мамлакатни мустақилликка олиб чиққан ва чорак асрдан зиёд давр мобайнида бошқарган Ислом Абдуғаниевич Каримовни шахсан таниган инсонлар билан учрашиш имконига эга бўлганимиздан жуда мамнунмиз, - дея қайд этди Нодира Йўлдошева.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Канаданинг собиқ мультикултурализм ва фуқаролик ишлари вазири Тони Руппрехт – кечанинг хос меҳмони бўлди. Шуни айтиш керакки, у ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда бўлиб, Татяна Каримова билан шахсак учрашган, Ислом Каримов мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишган эди.
– Ислом Каримов бутун умрини Ўзбекистон тараққиёти ва унинг халқаро майдонда ҳурмат-эътибор қозонишига бағишлади. Унинг илк раҳбарлик йилларида мамлакатда деярли ҳеч нарса йўқ эди. 1991 йил 1 сентябрда мустақилликка эришганидан сўнг Ўзбекистон унинг етакчилигида оламшумул натижаларни қўлга киритди. Биринчидан, у минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолди. Иккинчидан, одамларга муносиб ҳаёт кечириш ва ўз мамлакати билан фахрланиш имконини берадиган иқтисодиёт асосларини яратди, – дея таъкидлади Тони Рупрехт.
![]() |
![]() |
Тадбирда яна бир меҳмон – Марк Голверг ҳам сўзга чиқиб, ўзи шахсан таниган Ислом Каримов ҳақидаги илиқ хотиралари билан ўртоқлашди, унинг донишмандлиги мамлакат ва халқ тақдирида нечоғли ижобий акс этганини юқори баҳолади.
Уммон ортида бўлиб ўтган бу учрашувни – тарихга ҳурмат, бирдамлик, бағрикенглик каби тушунчалар – масофа, вақт ва чегара танламаслигининг яна бир исботи, дейиш мумкин.
![]() |
![]() |
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)