Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Амир Темур ойлиги” доирасидаги маданий-маърифий тадбирларда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Шу кунларда Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари мажмуа меҳмони бўлишди. Ўзи мудом Биринчи Президент хотираси – мамлакат қалқонлари бўлмиш ҳарбийлар томонидан ҳам, уларга муносиб ворис бўлиб етишиб келаётган ёш Ватан ҳимоячилари томонидан ҳам юксак эҳтиром билан ёдга олинади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Бу гал ҳам шундай бўлди: миллий давлатчилигимиз асосчиси бўлмиш буюк Темурнинг авлодлари номи остида фаолият юритувчи ҳарбий таълим муассасининг талабалари – замонавий Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасини ғоят қизиқиш билан кўздан кечиришди. Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид турли санъат асарлари – картиналар, портретлар, фотолар, пейзаж ва ҳайкалтарошлик намуналари бўлажак ёш ҳарбий йигит-қизларда ғоят катта таасурот қолдирди.
Дарвоқе, шу кунларда Кўргазмалар залига ташриф буюраётган меҳмонлар – Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ташкил этилган, Биринчи Президентнинг буюк аждодимиз хотирасини абадийлаштириш борасидаги залворли ишларига бағишланган махсус фотоэкспозицияни ҳам қизиқиш билан кўздан кечиришмоқда.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
Т.Қурбонбоев фотосуратлари









