ИСЛОМ КАРИМОВ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ МАЖМУАСИ

Шокирхон Аҳроров Тошкент шаҳридан Самарқанд шаҳригача бўлган 300 километрлик масофани югуриб босиб ўтди


01.02.2018

Тойлоқ туманидаги Пайшанба Сиёб маҳалласида яшовчи Шокирхон Аҳроров мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳридан Самарқанд шаҳригача бўлган 300 километрлик масофани югуриб босиб ўтди.

Улуғ Йўлбошчимизнинг пойтахтдаги ҳайкали олдидан старт олган 50 ёшли марафончи кеча Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари, спорт фахрийлари, маҳалладошлар ҳамда ёшлар томонидан кутиб олинди.

– Ушбу масофани беш кун давомида забт этишга муваффақ бўлдим, - дейди Ш.Аҳроров. – Наврўз байрами арафасида Регистондан Қарши шаҳригача югуриб ўтишни, кейинчалик велосипедда Франциянинг Париж шаҳрига йўл олишни режалаштиряпман.

Ташаббускор марафончига жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун Самарқанд вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи топширилди.